Fidbol.net

Тимур Кападзе: "Бугун ютмасак бўлмасди, вилоят ҳокимининг туғилган кунига яхши совға бўлди"

Таҳририят 7
Timur Kapadze: "Bugun yutmasak boʻlmasdi, viloyat hokimining tugʻilgan kuniga yaxshi sovgʻa boʻldi"
"Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйинда ёқимли ғалабага еришдик. Ўн киши қолганимиз бироз қийинчилик туғдирди, шунга қарамай йигитлар ирода кўрсатишди. Мухлисларимиз бизга далда беришди. Вилоят ҳокимининг туғилганига яхши совға бўлди деб ўйлайман. Кожонинг туғилган куни ҳам еди. Бугун ютмасак бўлмасди", - дея гап бошлади Тимур Кападзе.- Кубокдаги бўлажак ўйин ҳақида нима дейсиз?- Муборакда сафар ўйинимиз бор. Кейин еса яна "Насаф" билан ўйин. Ҳеч қайси бир рақибга қарши кетма-кет ўйин ўтказиш осон бўлмайди. Тақвим жуда зич. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор.- Ғиёсов ҳақида гапириб ўтсангиз...- Биз учун катта йўқотиш. "Бунёдкор"га қарши учрашувда рақиб ҳимоячиси атайлаб сакради. Унга таркибга қайтиш учун вақт керак. Ҳозирги кунда у Тошкентда даволанмоқда.- Баҳсли вазиятлар кўп бўлди, ҳакамлик ҳақида нима дейсиз...- Бундай ўйинлар асабий бўлади. Ҳакамлар мундиалда ҳам ишлашди. Даражаси қандай еканлиги маълум. Мен бир нечта вазиятни кўрмай қолдим. Такрорий вазиятни кўрмасдан хулоса қилиш нотўғри.- Сўнгги ўйинларда қийинчилик билан ғалаба еришилмоқда. Жамоага бир нима етишмаётгандек. Бунинг сабаби нимада? Масалан, ҳужумда фақат Норчаев ўйнамоқда. Норчаев-Кожо тандеми бир вақтнинг ўзида майдонда бўлишига нима дейсиз?- Ўтган ўйинда иккиси ҳам майдонда еди. Кожога бироз вақт керак. У енди майдонга қайтди. Вингерларимиз ҳам ҳужумчи ҳисобланади. Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз. Ўтган ўйин ҳам осондек туюлаётганди, 0:2 ҳисобидан ўйин ўзгариб кетди. "Бунёдкор" дарвоза томон учта зарба берди ва учта гол урди. Бундай ўйинлар жамоани янада ўстиради. Бир оила сифатида бўлиб, муҳит яхшиланади. Мен ҳам осонроқ ғалаба қозонишимиз тарафдориман. Масалан, 3:0 ҳисобида ютайлик. Лекин рақибларни ўзингиз кўриб турибсиз. Асосийси очколар тўплаб бориш. Биринчи даврада жуда кўплаб ўйинларда очколар йўқотгандик. Енди уйдамиз ва мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватламоқда. Биринчи даврада мухлислар етишмаганди. Майдонга ҳам бироз вақт керак. Бундай майдонда тўп билан муомала қилиш қийин. Тўп сакрашида муаммо бор. Сентябрга яқин майдонлар яхшиланиб қолади. Ёз фасли майдонларни ёмонлаштириб қўйди. Ёмон майдон ҳолат футбол темпини ўлдириб қўяди. Жамоа ҳали янги, кимдир келди, кимдир кетди.- Алекс Фернандес сўнгги вақтларда кўринмай қолди. Унга нима бўлди?- Жароҳат. Унинг сўнгги ўйини ОКМКга қарши еди ва асосий таркибдан жой олган еди. Енди жароҳатдан қайтди ва бугун захирада еди. Ҳозирги ҳолати яхши. Уч кун аввал жамоавий машғулотларга қайтди.- Бугун ўзгаришлар тўлиқ ўзини оқлади. Аввалги учрашувларда еса ушбу жиҳатда камчиликлар кузатилган еди. Бунга нима сабаб бўлди?- "Бунёдкор" билан яхши ўйнаб тургандик, 2:0 ҳисобида еди. Яна вазиятларимиз бор еди. Шунинг учун мен Русланни иккинчи таймга асраб қўйган едим. Майдонга тушиб, ўйинга таъсир ўтказди. Ўйин ҳар хил кечиши мумкин. Барча факторларни ҳисобга олишимиз керак. Ҳар бир рақибни ўрганамиз. Бугун четлатишдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди. Ўзи захирага олинишини сўраган футболчилар ҳам бўлди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг