Анвар Ғофуров: "Кимдир ҳакамдан норози бўлади, кимдир рози. Бу футбол. Гапирсак гап кўп"
Таҳририят
•
•
4
"Қийин ўйин бўлишини билгандик. "Пахтакор"нинг мақсади чемпион бўлиш. Бизга ҳам очколар жуда керак. Шукр, бугун бир очкони қўлга кирита олдик. Йигитларга раҳмат, улар катта меҳнат қилишди. Ҳар бир жамоада яхшиланиши керак бўлган жабҳалар етарлича топилади. Термиздан келган мухлисларимизга раҳмат. Ҳар доим ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз бугун уйга яхши кайфиятда қайтади деган умиддаман", - дея гап бошлади Анвар Ғофуров.- "Сурхон" "Пахтакор" учун ноқулай рақибга айланиб бўлди. Бугунги ўйинда ҳам "Сурхон" янгилик қилмай, биринчи даврадаги ўйин режасини ўзгартирмагандек. Тўғри, қимматли очко қўлга киритилди. Лекин мусобақа жадвалидаги ўрни яхши емас...- Мен ундай ўйламайман. Биз етарлича вазиятлар яратдик. "Пахтакор" жуда катта ном. Улар ҳам ўз имкониятларига ега бўлди. Бугун биз анча ишончлироқ ҳаракат қилдик, дейман. Бугун еса сўнгги дақиқага қадар икки томонда ҳам вазиятлар бўлди.- Футболчиларингиз ҳакамларга кўп еътироз билдиргандек...- Ҳакам билан гаплашиш мумкин емас деган қоида йўқ. Ҳакам хоҳласа ўйинни давом еттиради, хоҳласа йўқ. Кимдир ҳакамдан норози бўлади, кимдир рози. Бу футбол. Қайсидир ўйинларда еса икки жамоа ҳам ҳакамга еътироз билдирмайди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун ҳаракат қилади. Бизга ҳам ғалаба керак. Гапирсак гап кўп. Йигитлар майдонда борини бериб ҳаракат қилишмоқда. Қаердадир бизга омад етишмаяпти. Биз намойиш етаётган футбол барибир ўз мевасини беради.- Ўйин охиридаги вазиятнинг такрорини кўрдингизми?- Мен сизни тушунаман, "Пахтакор" ишчиси сифатида....- ЙЎқ, мен журналистман.- Мен у вазиятни кўрмадим. Мен ҳакамларга тўлиқ ишонаман. Футболчилар ўз ишини қилсин. Наманганда бўлган воқеа менга дарс бўлди. Бугун асабий ўйин бўлди. Майдонда ўйин кечади.- Америкалик легионер бугунги учрашув қайдномасидан ўрин олмади. У жамоага келиб қўшилишга улгурдими?- Сантяго биз билан машғулот ўтказмоқда, аммо у жамоага кеч қўшилди. У қоидалар бўйича бир муддат Ўзбекистондан ташқарида бўлиб келди. Секин-асталик билан жамоага қўшилиб кетади деб ўйлайман.- "Сурхон" тўрт ойдан бери маош олмаяпти деган гаплар бор. Масалан, "Бунёдкор" устози Зейтуллаев ҳар бир ўйиндан сўнг бу ҳақда гапиради. Сиздан еса умуман бу ҳолат ҳақида бирор нарса ешитмадик. Ушбу муаммони атайлаб муҳокама қилишни истамайсизми?- Биз ўз ишимизни қилишимиз керак. Раҳбарият бор-ку. Мен гапирганим билан вазият ўзгаради деб ўйламайман. Мен мураббийлигимни, футболчилар еса ўз ишини қилиши керак. Кундан кунга яхшиланиб боришимиз керак. Муаммо бизда ҳам бор. Ушбу саволга жавоб беришимнинг ҳожати йўқ.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0