Fidbol.net

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ташкил етишда оқсадик, ҳимояда еса қўпол хатога йўл қўйдик"

Таҳририят 7
Roʻziqul Berdiev: "Hujumda tashkil etishda oqsadik, himoyada esa qoʻpol xatoga yoʻl qoʻydik"
"Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Уларнинг бугунги ўйини билан ғалабага муносиб еди. Ўз дарвозамизга гол киритиб қўйиб, рақибнинг вазифасини осонлаштирдик. Иккинчи бўлимда еса ҳужумда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Узун тўпларга ўтиб кетдик. Нега бундай қилдик билмайман. Бундай ҳолатларда аниқ паслар билан тўпни назорат қилиш керак. Умумий қилиб айтганда, ҳужум ташкил етишда оқсадик. Ҳимояда еса қўпол хатога йўл қўйдик", - дея гап бошлади Рўзиқул Бердиев.- Мухлислар жамоангизга қанчалик таъсир ўтказа олди?- Бу мезбонга қўл келди. Стадион деярли тўлди. Мухлислар қанчалик кўп бўлиши мезбонга мадад бўлади.- Жамоангиз сўнгги ўйинларда барқарор ўйин намойиш ета олмаяпти. Енди бошланадиган ОЧЛ мусобақаси олдидан бундай ҳолат сизни хавотирга солмаяптими?- Жамоадаги ички ҳолатни яхши биламан. Ҳеч ким билан бу ҳақда муҳокама қилмоқчи емасман. Етакчиларимиз бор. Биз иккита яхши жамоа билан ўйнаб, мағлуб бўлдик. Жамоам вазиятни ўнглаш учун куч топа олади.- Кубокда яна "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар...- Кубок ўйини бир баҳсдан иборат. Бугунги ўйин ушбу рақиб билан ўйнаса бўлишини кўрсатди. Тартиблироқ ўйнашимиз керак. Жамоамиз тикланишга улгуради деган умиддаман. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг