Fidbol.net

Сергей Токов: "Барча хатоларни тузатганимизда, чемпионлик учун курашаётган бўлардик"

Таҳририят 2
Sergey Tokov: "Barcha xatolarni tuzatganimizda, chempionlik uchun kurashayotgan boʻlardik"
– Ўйин ҳақида...– Қийин ўйин бўлди, аввал биз гол урдик. Аммо бардош беролмадик, тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи таймни негадир қийин бошладик, нимадир ўхшамади, лекин бу футбол. "Пахтакор"нинг иккита тенг кучли таркиби бор. Бизга бироз қийин. Ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қилдик.— Хоразмнинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 5 ўйинга етди. Наҳотки, икки ярим ой ичида камчиликларни бартараф етишга имкон бўлмади?— Нега тузатиб бўлмас екан? Камчиликларни тузатишга улгурдик, лекин ҳаммасини емас. Барча хатоларни тузатганимизда, чемпионлик учун курашаётган бўлардик. Ҳозирча кичик қадамлар билан олдинга силжияпмиз. Рақибларимизга еътибор беринг. "Андижон" яхши таркиб билан, "Сўғдиёна" яхши таркиб билан, кейин "Пахтакор". Умуман, ҳеч қандай ёмон нарса кўрмаяпман.— Биринчи таймда, 30-дақиқага яқин, бир воқеа бўлиб ўтди. Жуда яхши тушунарли, ешитиларли еди, қулоқ солишнинг ҳожати йўқ еди: чизиқ ёнида мурожаат қилиб, мураббийлар штаби томонга қараб, ўйинчига бир нима дедингиз... Савол бермоқчи едим: гап қайси футболчи ҳақида кетаётган еди ва бундай ҳис-ҳаяжонга нима сабаб бўлди?— Хўш, майли, булар менинг ҳис-ҳаяжонларим бўлақолсин, бу менинг емотсияларим, бу клубимизнинг ички иши. Қайси ўйинчи екани — бу ҳақда гапирмайман. Нимага? Бу шунчаки мураббийнинг ҳис-ҳаяжони. Агар емотсияларни доим ичингда сақласангиз, унда қаттиқ касал бўлиб қолиш мумкин. Шунинг учун биз емотсияларни ҳам ташқарига чиқаришга ҳаракат қиламиз. Майдон томонга емас, ҳеч кимни ҳақорат қилмайдиган ва хафа қилмайдиган томонга, шундай дейиш мумкин.— Янис Лери захирадан майдонга туширилиб, 25 дақиқадан сўнг яна алмаштирилди. Унинг ўйинидан кўнглингиз тўлмадими?— Ҳа, шундай бўлди, унинг ўйинидан кўнглимиз тўлмади, шунинг учун уни алмаштирдик.— Янги қоидалар ҳақида фикрингиз қандай? Масалан, бугун сизнинг ўйинчингиз Абдуҳамидов вақт чўзди. Кейин айнан Лери деган ўйинчи қарийб икки дақиқа кутди.— Мен ўз ўйинчим билан гаплашдим, тушунтирдим: биринчи навбатда жамоа ҳақида ўйлаш керак, ўзининг шахсий амбитсиялари ҳақида емас. Чунки, унинг айтишича, "Пахтакор" ўйинчиси уни сўкаётган екан, ёмон гаплар айтган, билмадим. Шунинг учун у шундай реактсия қилди. Хўш, бу устида иш олиб борамиз, тушунтирамиз. Менимча, ҳакамлар ҳам бунга еътибор беришлари керак еди, чунки, билишимча, майдонда сўкиниш ҳам мумкин емас. Провокатсия ҳам... Ҳакам майдондаги провокатсияларни бартараф етиши керак. Бу менинг фикрим.— Сизнингча, бу яхшими? — ЙЎқ, албатта, мен ўйин суръатини оширишни фақат ёқлайман. Янги қоидалар — асосийси, улар бир томонлама ишламасин, ўйинни яхшиласин. Мен фақат ўйин тезлиги ошишини ёқлайман. Менимча, бу ерда ҳаммаси тўғри бўлади. Бу қоидалар бўйича ҳеч қандай салбий емотсия йўқ, фақат ижобий томони бор.— Июл бошида клуб раҳбарияти танқидий йиғилиш ўтказган екан. Бу ҳақда батафсилроқ айтиб берсангиз: қандай вазифалар қўйилди, қандай топшириқлар берилди?— Биласизми, мен бу йиғилишда бўлмаганман, сизга ҳеч нарса айта олмайман. Бу маълумот сизга қаердан етиб келди? Бизда клуб раҳбари бор, у йиғилишда иштирок етган, ундан сўранг. Мен унинг ўрнига гапира олмайман, чунки мен у ерда бўлмаганман. Агар у ерда бўлганимда, айтиб берардим, лекин иштирок етмаганман, шунинг учун бу борада ҳеч нарса дея олмайман. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг