Шавкат Мирзиёев ФИФА Президентини қабул қилди
Таҳририят
•
•
2
Суҳбат аввалида ФИФА Президенти Ўзбекистоннинг футболдаги ютуқлари ҳамда мамлакатимизда спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали ислоҳотлар натижаларини еътироф етди.Ўзбекистон ва Озарбайжонда йирик нуфузли спорт тадбири – 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учрашувнинг асосий мавзуси бўлди.ФИФА билан футболни оммалаштириш, айниқса, ёшлар орасида ушбу спорт турига қизиқишни янада кучайтиришга қаратилган қўшма дастурларни илгари суриш борасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани катта мамнуният билан қайд етилди.Шерикликни, аввало, футболни ташкил етиш ва бошқариш тизимини трансформатсия қилиш, ёш истеъдодларни кашф етиш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ҳамда мураббийлар, ҳакамлар, менежерлар, спорт шифокорлари ва техник мутахассисларни халқаро савияда тайёрлаш йўналишларида янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Ўзбекистонда ФИФАнинг йирик турнирлари ва тадбирларини ташкил етиш ҳамда Тошкент шаҳрида федератсиянинг минтақавий ваколатхонасини очиш жараёнини жадаллаштиришга алоҳида еътибор қаратилди.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0