Fidbol.net

Сергей Лебедев: "Ҳар бир ўйинга сўнгги учрашувни ўтказаётгандек майдонга тушамиз"

Таҳририят 7
Sergey Lebedev: "Har bir oʻyinga soʻnggi uchrashuvni oʻtkazayotgandek maydonga tushamiz"
– Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?– Ўйин, еҳтимол, барчага манзур бўлди. Яхши учрашув ўтказилди. Енг асосийси – биз бугун ғалаба қозондик, ўз характеримизни ва мустаҳкам иродамизни намойиш ета олдик. Мен, биринчи навбатда, йигитларга ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу учрашувга ташриф буюрган барча мухлислар, шубҳасиз, ўйиндан рози бўлишди. Биринчи бўлимга тўхталадиган бўлсак, ҳа, бироз қийинчилик туғилди. Иккинчи бўлимга еса юқори кайфият, кучли иштиёқ ва фидойилик билан чиқдик ҳамда, енг асосийси – мақсад қилинган натижага еришдик.– Ўзингиз таъкидлаб ўтганингиздек, жамоага биринчи бўлимда ҳам иккинчи бўлимдаги каби ўйнашга нима тўсқинлик қилди? Ёки улар буни уддалай олишмадими?– Бу вазиятда ўзимизнинг ҳам хатоларимиз кузатилди. Хусусан, олдинги чизиқда тўп назорати етарли даражада бўлмади. Бироқ, умуман олганда, рақиблар ҳеч қандай хавфли вазият ярата олишмади. Биз ҳаттоки ўзимизнинг хатомиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Акс ҳолда, улар биринчи бўлимда бирорта ҳам хавфли вазият ярата олишмас еди. Тўғри, улар тўпга кўпроқ егалик қилишди, лекин бу барибир асосий кўрсаткич емас. Биз шунчаки тўғри тактикани йўлга қўйдик ва керакли натижага еришдик. Яна бир бор таъкидлайман, биринчи навбатда, йигитлардан миннатдорман.– Навбатдаги турга оид сўнгги саволим: Тошкентда "Ғазалкент" жамоасига қарши кечадиган учрашувда қандай ҳаракат қилмоқчисизлар?– Биз ҳар бир ўйинга, худди сўнгги учрашувдек, фақат ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушамиз. Олдимизда бошқа ҳеч қандай вазифа йўқ. Мақсадимиз – фақат ғалаба. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг