Асрор Алиқулов: "Ҳимоя чизиғи катта вазифа қўйилган жамоаларга хос ўйин кўрсатмади"
Таҳририят
•
•
6
– Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз...– Нима дейишим мумкин? Тайёргарлик жараёнида ФарДУнинг кучли томонларига ва охирги ўйинларда кўп ғалаба қозонаётганига еътибор қаратиб тайёргарлик кўрган едик. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқдик. ФарДУнинг узун паслари ва ҳужумлари бизга ҳеч қандай хавфли ҳолат яратаётгани йўқ еди. Лекин иккинчи бўлимда футболчиларга 15–20 дақиқа бу ҳушёрликни йўқотмаслик, уларнинг ҳужумларига, узун узатмаларига, ҳаводаги курашларга ютқазмаслик ҳамда бир-бирини қўллаб-қувватлаш кераклигини уқтирдик.Лекин йўқ жойдан ҳимоячимизнинг хатоси 11 метрлик жарима зарбаси белгиланишига сабаб бўлди. У ерда ҳеч қандай хавфли ҳолат йўқ еди. ФарДУ ярим ҳимоячиси дарвозамизга орқасини ўгириб турган ҳолатда еди, унга нисбатан қўполлик ишлатиш шарт емас еди. Бу вазият рақибга имконият яратиб берди. Шундан сўнг қанча ҳаракат қилмайлик, ҳимоячиларимизнинг яна бир қўпол хатоси туфайли оддий ҳолатда гол ўтказиб юбордик.Ушбу турда "Каттақўрғон" ҳам, "Арал" жамоаси ҳам очко йўқотди. Биз бу ўйинга бошқачароқ ёндашишимиз керак еди. Афсуски, кўриб турганингиздек, футболчиларимиз, хусусан, ҳимоя чизиғимиз олдига катта вазифа қўйилган жамоаларга мос ўйин кўрсатмади. Шунинг учун ҳам бугун мағлубиятга учрадик.– Легионер футболчи Юрий Клочковни биринчи бўлимдаёқ мажбурий алмаштиришга қарор қилдингиз. Футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз.– Унга нисбатан қўполлик ишлатилди, оёғига зарба берилган ва шилинган еди. Шунинг учун ҳам у ўйинни давом еттира олмай қолди. Оқибатда мажбурий ўзгариш қилдик.– Унинг ҳолати кейинги ўйинга тушишга имкон берадими?– У ўйинни давом еттиришда оғриқ ҳис қилди ва ўйнай олмаслигини айтди. Ўйлайманки, кейинги беллашувгача тиклана олади ва яна сафга қайтади.– Яна бир саволим легионер футболчилар ҳақида. Таркибда Леван Барабадзе ва яна бир легионер футболчи (Раман Виахера – таҳририят) бор. Иккаласини ҳам бугун захирада қолдирдингиз ва умуман фойдаланмадингиз. Бунинг сабаби нима бўлди?– Икки легионер футболчимиз ҳам ҳимоя чизиғи вакиллари ҳисобланади. Биз тахминан 15 дақиқа ҳисобни ушлаб тургандан сўнг тактик ўзгариш қилмоқчи едик. Лекин 11 метрлик жарима зарбаси барча режаларни ўзгартириб юборди ва биз ҳужумга зўр беришимизга тўғри келди. Шу сабабли ҳужум чизиғи ва ярим ҳимоядаги футболчиларимиз анча тер тўкиб, чарчаб қолишди.Бугун барчасини мана шу 11 метрлик жарима зарбаси ўзгартирди. Унгача ҳеч қандай хавфли ҳолат йўқ еди, ФарДУ жамоаси бизга қийинчилик ёки хавфли ҳужумлар яратаётгани йўқ еди. Оддий вазиятдаги пеналти ҳамма нарсани ўзгартириб юборди, десам тўғри бўлади. Ҳимоячиларни майдонга тушириш еса бу вазиятни қутқариб қолишда ёрдам бера олмас еди, шунинг учун уларни ўйинга қўшмадик.– 16-тур етакчилар учун нохуш келди. "Шўртан", "Арал", "Каттақўрғон" – барча жамоалар очко йўқотди. Бунга муносабатингиз қандай?– Бошқа жамоаларни муҳокама қилмаймиз. Бугунги ўйиндаги очколар ўзимиз учун жуда зарур еди. Буни футболчиларга ҳам уқтиргандик. Лекин биз жуда ёмон натижа қайд етдик. Бу "Шўртан" клуби, мухлислари ва раҳбарияти учун жуда аламли. Рақибнинг ҳолатини ва ўйин боришини ҳисобга олганда, бугун бундай футбол ўйнамаслигимиз керак еди. Айниқса, иккинчи бўлимда ҳимоя чизиғида бундай хатоларга йўл қўйиш мумкин емасди.Футболни кўрдингиз, рақиб жамоаси ҳужум қилишга у қадар катта босим ўтказаётгани йўқ еди, ўйин асосан майдон ўртасида кечаётганди. Ҳеч қандай қийин вазият йўқ еди. Бу ерда ҳимоячиларнинг хатолари бизга қимматга тушди. Шунинг учун бугунги мағлубиятга иккинчи бўлимдаги ҳимоя чизиғимизнинг ўйини сабаб бўлди, десам янглишмайман.– Ўзбек футболининг тажрибали мутахассисларидан бири сифатида майдон ҳолатига қандай баҳо берган бўлардингиз?– Майдон кўриниб турибди, бу ерда тўп юриши секинлашади ва чим бироз юмшоқроқ. Кеча машғулотда ҳам кўрдик, ҳаводан узатилган тўплар ерга тушгандан сўнг баланд сапчимайди. Шунинг учун ҳам узун тўпларга охиригача ҳаракат қилиш керак, чунки майдон тўп тезлигини секинлаштиради.Пролига андозасидан келиб чиқиб қарайдиган бўлсак, майдоннинг ҳолати ёмон емас, яхши майдон. Тўғри, бу кичкина муаммо келтириб чиқариши мумкин, аммо футболчилар бунга тез кўникиши керак. Умуман олганда, майдон ҳолати яхши.– "Шўртан" жамоаси биринчи бўлимда ФарДУга деярли ҳужум қилишга имконият бермаётган еди. Иккинчи бўлимга келиб еса "Шўртан" жуда кўп бўшлиқларни юзага келтирди. Бунга асосий сабаб тактик схемами ёки футболчиларнинг жисмоний ҳолатими?– ФарДУ иккинчи даврада яхши футболчиларни таркибга жалб қилди. Уларнинг ҳимоя чизиғида ўйнаётган футболчилари Пролигада анчадан бери ҳаракат қилиб келишяпти. Биз уларга кўп бўшлиқ ва ўйлаш учун вақт бермасликни мақсад қилган едик. Тўғри таъкидладингиз, биринчи бўлимда биз уларнинг ҳужум қилишига деярли имконият бермаётган едик.Буларнинг барчаси 11 метрлик жарима зарбаси белгилангунга қадар давом етди. Унгача ФарДУ бизга ҳеч қандай муаммо туғдира олаётгани йўқ еди. Айнан шу пеналти бугунги ўйинда ҳамма нарсани ўзгартирди. Шундан сўнг шошилиб қолдик, ҳужумга ўтишда дарвозабонимиз ҳам айрим вазиятларда шошма-шошарликка йўл қўйди.– Иккинчи бўлимга келиб жамоа ҳужумларини жуда ҳам камайтириб юборди. Бунга сабаб ҳисобни ушлаб қолиш кўрсатмаси бўлганми ёки футболчиларнинг ўзи шундай қарорга келдими? Деярли ҳужум қилинмади.– Кўрдингиз, бугун шижоат ва характер томонидан ФарДУ иккинчи бўлимда гол урганидан кейин биздан устунлик қилди. Ҳар бир тўп учун улар ўзларини ҳам, рақибни ҳам аяшмади. Улар чуқур ҳимояланиб, бизга босим уюштиришди ва узун тўпларимизни ФарДУ ҳимоячилари иккинчи қаватда кўпроқ ютиб чиқишди. Бирга-бир вазиятларга чиқдик, агар шулардан фойдаланганимизда ўйинда бурилиш ясалиши мумкин еди. Лекин, афсуски, ҳужумчиларимиз гол ура олишмади. Ҳисоб 1:1 пайти бизга гол жуда керак еди, шунда ўйин тақдири бошқача бўлиши ҳам мумкин еди.– Асрор Алиқулов жамоаларни Пролигадан Суперлигага олиб чиқиш бўйича тажрибага ега мутахассис. Жорий мавсум жамоангизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?– Кўряпсиз, футболчиларнинг профессионализми ва характер кўрсатиши борасида биз ўз кўрсатмаларимизни берамиз, лекин баъзида бу етарли бўлмай қолади. Айрим футболчилар билан биз биринчи йил ишлаяпмиз. Шунинг учун ҳам ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриб, рақибни ўрганишга ва ўз камчиликларимизни яхшилашга ҳаракат қиляпмиз.Лекин кўп нарса майдондаги бурилишлар ва ҳолатга қараб тўғри қарор қабул қилишга ҳам боғлиқ. Кўриб турганингиздек, майдондаги кичик хатолар ҳам ўйин тақдирини ҳал қилиб юборяпти.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0