Матератстси, Боатенг, Куарежма, Снейдер ва Оскар Тошкентга келади!
Таҳририят
•
•
8
“Ўзбекистон футзал федератсияси ва Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси миллионлар ўйини ишқибозларини унутилмас спорт байрамига чорлайди.2 сентябр | 18:00“Ҳумо Арена”Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги — 2026БМБ – СҚБСуперкубок баҳси нафақат нуфузли соврин учун кураш, балки жаҳон ва ўзбек футболи афсоналари иштирокидаги катта спорт шоуси билан ҳам ёдда қолади!3 сентябр | 18:00“Бунёдкор” стадиониЖаҳон футболи афсоналари – Ўзбек футболи афсоналариЯқин ўтмишнинг яшил майдон афсоналари Тошкентда бир майдонда жам бўлади.4 нафар жаҳон чемпиони, 1 нафар витсе-чемпион, 3 нафар Америка Кубоги соҳиби, Европа чемпиони ва витсе-чемпионлари, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиблари иштирокидаги тарихий учрашувга биргаликда гувоҳ бўламиз.Ва бу ҳали ҳаммаси емас...Тадбир ташкилотчиларининг яна бир сирли сюрпризи бор! Тошкентга яна бир нафар жаҳон чемпиони ҳамда “Олтин тўп” соҳиби ташриф буюриши кутилмоқда! Сирли меҳмоннинг кимлигини топган мухлисларимиз учун ҳам қимматбаҳо совғаларимиз бор. Совғаларни қўлга киритиш тартиби ҳақида алоҳида пост қўямиз!”, – дейилади Футзал федератсияси матбуот хизмати хабарида. Жаҳон футболи афсоналари таркибида:Дарвозабон: Жулио CесарҲимоячилар: Марко Матератстси, Жером Боатенг, Мичел Салгадо, Кристиан ЗаккардоЯрим ҳимоячилар: Естебан Камбяссо, Рикарду Куарежма, Уесли Снейдер, ОскарҲужумчилар: Кевин Курани, Винчентсо Яквинта“Ўзбекистон футзал федератсияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси томонидан ташкил етилаётган ушбу байрам тадбирлари учун чипталар тез орада “Ҳумо Арена” ва “Бунёдкор” стадиони кассаларида тарқатилади.Бир мухлисга 2 дона чипта берилади”, – дея қўшимча қилинади хабарда.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0