Родри бир қарорга келди — Джейкобс
Таҳририят
•
•
2
Бу ҳақда журналист ва инсайдер Бен Джейкобс ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.Манба маълумотига кўра, футболчи спорт ва оилавий сабабларга кўра шу ёзда Мадридга кўчиб ўтиш ниятида еканини клубга етказган. Таъкидланишича, "Манчестер Сити" футболчини таркибда олиб қолишга кўндириш мақсадида у билан мулоқот олиб бормоқда.Родрининг Англия клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади. Бир йилдан сўнг у жамоани еркин агент сифатида тарк етиши мумкин бўлади. Ярим ҳимоячи таклиф қилинган янги шартноманинг сифатли вариантларини рад етди. Англиядаги фаолияти давомида Родри барча мусобақаларда 298 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 32 та голли узатма берди. "Трансфермаркт" портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил етади. 2026 йилги жаҳон чемпионатида хавбек Испания терма жамоаси сафида саккизта ўйин ўтказиб, жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритди ва турнирнинг енг яхши футболчиси совринига ега бўлди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0