🔥 Ўзбекистонлик мутахассис ТсСКАнинг вақтинчалик бош мураббийига айланди
Таҳририят
•
•
13
Бу — Дмитрий Игдисамов. У “Сирғали” футбол клуби тарбияланувчиси бўлиб, Тошкентнинг бир қатор жамоаларида тўп тепган. Кейинчалик Про литсензиясини олиб, мураббийлик фаолиятини бошлаган."Дмитрий Игоревич Игдисамов бош мураббий вазифасини бажарувчи етиб тайинланди", – деб хабар берди Москва клуби.Бугун, 4 май куни "армиячилар" матбуот хизмати Фабио Челестини бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарилганини еълон қилганди.Аввалроқ Дмитрий Игдисамов швейтсариялик мураббийнинг ёрдамчиси ва ТсСКА ўсмирлар жамоалари бош мураббийи бўлиб ишлаган.Еслатиб ўтамиз, "Локомотив" ва “Олимпик” собиқ устози, ўзбекистонлик мутахассис Денис Коростиченко ТсСКА академияси мураббийларидан бири ҳисобланади. Айнан у Игдисамовнинг ёрдамчисига айланиши мумкин.
Жамоалар
Изоҳлар 0