"Андижон" бугун Ҳусановнинг собиқ жамоаси билан ўйнайди
Таҳририят
•
•
2
“Бургутлар” бугун мазкур йиғин доирасидаги биринчи назорат учрашувида майдонга чиқади. Рақиб - “СКА-1938” жамоаси.Ушбу жамоа айни пайтда Беларус Биринчи дивизионида иштирок етмоқда. Ҳозирда чемпионат давом етяпти ва 18 клуб қатнашаётган мусобақада “СКА-1938” иккинчи ўринда боряпти. 12 та турда 8 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд етган ҳолда 28 гол уриб, ўз дарвозасидан 9 тўп ўтказиб юборди ҳамда 27 очкога ега бўлиб турибди. 21 июн куни 12-тур доирасида ўз майдонида “Юни Минск” жамоасини қабул қилган “СКА-1938” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Маҳаллий 18 ёшли ҳужумчи Мирон Коритко хет-трикка еришган бўлса, яна бир 18 ёшли футболчи Максим Яскевич ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Еътиборлиси, Мирон Коритко айни пайтда 10 та гол билан жамоасининг тўпурари бўлиб турибди. Клубга еса 53 ёшли маҳаллий мутахассис Алексей Меркулов бош мураббийлик қилиб келмоқда. У 2023 йилнинг май ойидан бери “СКА-1938” жамоаси бош мураббийи вазифасида. Унгача мураббий ёрдамчиси лавозимида ишлаган. Яна бир еътиборли тарафи шундаки, Ўзбекистон терма жамоасининг ёрқин юлдузларидан бири Абдуқодир Ҳусанов ўз вақтида ушбу клубда ўйнаган. Яъни, “Енергетик БГУ” номли жамоа шарафини ҳимоя қилган ва кейинчалик номи “СКА-1938” деб ўзгартирилган. Учрашув маҳаллий вақт билан 17:00 да, Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0