Fidbol.net

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойдаги турнирда иштирок етадими?

Таҳририят 2
Oʻzbekiston milliy terma jamoasi Xitoydagi turnirda ishtirok etadimi?
Хусусан, таниқли спорт журналисти Нодирхўжа Юлдашев терма жамоанинг олдиндаги ўйинларига оид инсайд маълумотлари билан ўртоқлашди.Дастур давомида Нодирхўжа Юлдашев Хитой оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга еътибор қаратди. Унга кўра, Хитой Жанубий-Шарқий Осиё Кубогида иштирок етишдан бош тортиб, ўз ўзидан янги халқаро турнир ташкил қилишни режалаштирмоқда. Ушбу мусобақада Хитойга Фаластин, КХДР, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари рақиблик қилиши кутилмоқда.Нодирхўжа Юлдашев: “Бир неча кун олдин ЎФА вакилларидан бу маълумотнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигини сўраганимда, улар буни рад етишди. Уларнинг таъкидлашича, сентябр ойининг охирида Тошкентда иккита ўйин ўтказилади, октябр ойи бошида еса яна иккита сафар учрашуви режалаштирилган. ЎФА мазкур масала юзасидан расмий баёнот берса, сайтимизда еълон қиламиз”.Ўз навбатида, Нарзулла Сайдуллаев мазкур вазиятга мантиқий ёндашиб, Хитойдаги турнирда миллий емас, балки қайсидир ёш тоифасидаги терма жамоамиз қатнашиши еҳтимоли юқори еканлигини тахмин қилди.Нарзулла Сайдуллаев: “Шимолий Корея — Осиё Кубогидаги тўғридан-тўғри рақибимиз ҳисобланади. Улар билан қитъа биринчилиги олдидан ўртоқлик турнирида куч синашиш мантиқан бироз ғалати. Агар турнирга миллий терма жамоамиз йўл олса ҳам, ташкилотчилар томонидан КХДР билан тўқнаш келмаслик чоралари кўриб чиқилса керак. Шу билан бирга, турнирда ёшлар жамоаларининг иштирокини ҳам ўйлаб кўриш мумкин. Лекин У-23 терма жамоамиз бу вақтда Осиё ўйинларида банд бўлади, У-20 терма жамоамизни еса бошқа давлатларнинг асосий миллий жамоаларига қарши ўйната олмаймиз”. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг