Неймар Бразилия терма жамоасидан кетишини тасдиқлади: "Менинг вақтим ўз ниҳоясига етди"
Таҳририят
•
•
4
Еслатиб ўтамиз, Неймар ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегияга қарши ўйинда (1:2) мағлубиятга учраб, мусобақани тарк етганидан кейин Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини еълон қилган еди. 34 ёшли футболчи Судамерикана кубоги доирасида Венесуеланинг "УСВ" клубига қарши ўйиндан кейин берган интервюсида ўз қарорини тасдиқлади. "Терма жамоадаги вақтим ўз ниҳоясига етди. Мен тарих яратдим, жуда бахтли едим, қўлимдан келган барча нарсани бердим, ҳаётимни бағишладим. Мен ҳар доим курашдим ва сариқ футболка учун бор кучимни аямадим. Аммо енди буни қилишни хоҳламайман", – деди Неймар. Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 130 та ўйин ўтказиб (иккинчи кўрсаткич), 80 та гол урди (рекорд) ва 58 та голли узатмани амалга оширди. У миллий жамоа тарихидаги енг яхши тўпурар ҳисобланади. Ҳужумчи терма жамоа билан бирга 2013 йилда Конфедератсиялар кубогини қўлга киритган, шунингдек, 2016 йилда олимпиада чемпиони бўлган.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0