Роналду Португалия терма жамоасига чақирув олгани ҳақида: "Ҳар куни бу ерда бўлишга лойиқлигимни исботлаяпман”
Таҳририят
•
•
5
— Кутилаётган нарсалар доимо бир хил — ғалабалар. Янги мураббий билан кайфият ҳам бошқача. Фурсатдан фойдаланиб, Португалияга ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилган Мартинесга миннатдорчилик билдирмоқчиман, аммо ҳозир Жорже Жезуш даври келди ва ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Ертага ҳамма нарса яхши бошланишига ишончимиз комил.— Ҳужумкорроқ футбол бўладими?— Енг муҳими — ғалаба қозониш. Мен Жорже Жезуш билан аввал ҳам ишлаганман ва футбол ҳужумкорроқ бўлишини биламан, аммо енг муҳими — ғалаба.— Бу сизнинг охирги йилингизми?— Мен бунчалик узоққа қарамайман. Ҳозирги фурсат ҳақида ўйлаяпман. Мен бу ердаман, федератсия менга суянмоқда... Бу охирги йил бўладими? Еҳтимол, организмимда қандай ҳиссиётлар бўлишига қараймиз. Мен чин дилдан айтяпман, ростини айтсам, билмайман.— Ҳозир яна худди биринчи йилдагидек туюляптими?— Ҳа, ва мен бу ерда бўлишга лойиқлигимни исботлашда давом етяпман. Мен ҳар куни исбот келтиряпман ҳамда клубда ҳам, терма жамоада ҳам ҳали ҳам гол ура олаётганимни кўрсатяпман.Яхши старт олиш учун бизга барча футболчилар керак бўлади", — деди 41 ёшли форвард Спорт ТВ ефирида.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0