Месси Пауло Дибалани Аргентина терма жамоасидаги хайрлашув ўйинига таклиф етди
Таҳририят
•
•
3
Шу билан бирга, миллий терма жамоа бош мураббийи Лионел Скалони футболчини бўлажак йиғин таркибига киритмаган.Мессининг хайрлашув ўйини 6 октябр куни Буенос-Айресдаги "Монументал" стадионида бўлиб ўтади: Аргентина терма жамоаси Бенин терма жамоаси билан куч синашади. Ушбу ўйин форвард учун миллий терма жамоа либосидаги охиргиси бўлади. Баҳсга 2022 йилги Жаҳон чемпионати ғолиблари таклиф етилган.Дибаланинг ўйиндаги иштироки борасида муайян қийинчиликлар мавжуд: "Рома" бош мураббийи Джан Перо Гасперини иккита қитъалараро парвоз билан боғлиқ катта юклама сабабли футболчини қўйиб юборишни истамаяпти. Аргентинадаги ўйиндан атиги беш кун ўтиб, 11 октябр куни "Рома" 2026/2027 йилги мавсум Серия Асининг 6-тури доирасида "Комо"га қарши сафар учрашувини ўтказади.Пауло Дибала ҳисобида Аргентина терма жамоаси таркибида қўлга киритилган 2022 йилги Жаҳон чемпионати олтин медали ва 2022 йилги Финалиссимадаги ғалаба бор. Клуб даражасида еса "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб, футболчи беш марта Италия чемпиони бўлган, тўрт марта мамлакат кубогини ва икки марта Италия Суперкубогини қўлга киритган.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0