Fidbol.net

ФаирСқуаре ФИФАни март ойидаги сайловларга Инфантинони қўймасликка чақирди

Таҳририят 3
FairSquare FIFAni mart oyidagi saylovlarga Infantinoni qoʻymaslikka chaqirdi
Тҳе Атҳлетиc хабарига кўра, ФаирСқуаре нодавлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ФИФАнинг бошқарув, аудит ва норматив талабларга риоя етиш қўмитасига мактуб йўллаб, Инфантинони 2027 йил март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўради. Чунки амаалдаги муддат швейтсариялик амалдор учун президентлик лавозимидаги учинчи муддат ҳисобланади – регламентга кўра, ФИФА раҳбарининг ваколат муддати уч муддат билан чекланган.Шу билан бирга, 2022 йилда қўмита Халқаро футбол федератсияси раҳбари сифатидаги Инфантинонинг биринчи муддати ҳисобга олинмаслиги ҳақида қарор қабул қилган еди, чунки у Ёзеф Блаттернинг муддатидан олдин тўхтатилган бошқарув даврини якунлаб қўяётган еди."Биз сизга жаноб Инфантино ўзнинг учинчи ва сўнгги муддатини ўтаётганлиги сабабли уни ФИФА президенти лавозимига номзодини қўйиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўраб мурожаат қиламиз. Бошқарув, аудит ва норматив талабларга риоя етиш қўмитасининг унинг биринчи ваколат муддатини бекор қилиш ҳақидаги олдинги қарори ФИФАнинг президентлик муддатини чеклаш қонуни мазмуни ва мақсадини яққол бузади.На низом, на ФИФА бошқарув қоидалари президентлик муддати тўрт йилгача давом етмаган тақдирда уни ҳисобга олмаслик мумкинлигини назарда тутмайди.Низомда ҳеч қандай фарқлашларсиз "ҳеч бир шахс президент лавозимини уч муддатдан ортиқ егаллаши мумкин емас" деб очиқдан-очиқ ёзилган. Бу қоиданинг мазмуни аниқ ва тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган ваколат муддатига ёки сайловлар бўлиб ўтган конгресс турига – навбатдаги ёки навбатдан ташқари еканлигига асосланган ҳеч қандай истисноларни назарда тутмайди. Лавозимда бўлган илк уч йилни ҳисобга олмайдиган талқин шунингдек бу қоиданинг руҳи ва мақсадига ҳам зид келарди", – дейилади мактуб матнида.Бундан ташқари, ФаирСқуаре Инфантино кейинги муддат тугагунига қадар навбатдан ташқари сайловларни тайинлаш орқали ўз ваколатларини узайтириш учун яна шундай талқиндан фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирди.Еслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида ташкилот ФИФА етика қўмитасига Инфантинонинг Доналд Трамп билан алоқалари ва АҚШ президентига ФИФА Тинчлик мукофоти топширилгани сабабли сиёсий бетарафлик бузилганлиги юзасидан шикоят қилган еди. Кейинчалик бу шикоятни Норвегия футбол ассотсиатсияси қўллаб-қувватлади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг