Лионел Месси 2026 йил якунларига кўра спорт соҳасида Астурия маликаси мукофотига сазовор бўлди
Таҳририят
•
•
6
Мукофот соҳибини аниқлашда етти карра паралимпия чемпиони Тереза Пералес бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати қарор қабул қилди.Бу йилги мукофот учун 12 мамлакатдан 27 нафар номзод кўрсатилган еди.Тереза Пералес футболчини "кўзни қамаштирувчи истеъдод", улкан хайрия фаолияти ҳамда майдондаги ўрнак бўларли хулқ-атвори, камтарлиги ва жамоага бўлган садоқати учун юксак баҳолади.Месси Астурия маликаси мукофотини индивидуал тарзда олган биринчи футболчи бўлди.Маълумот учун: Астурия маликаси мукофоти 1980 йилдан буён ҳар йили саккизта йўналишда топширилади, спорт йўналиши еса 1987 йилдан бери мавжуд.Аввалроқ ушбу мукофотга 2010 йилда Испания терма жамоаси, 2012 йилда еса Икер Касиляс ва Хави сазовор бўлган.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0