Fidbol.net

Жамшид Саидов: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"

Таҳририят 3
Jamshid Saidov: "Futbolda shunaqa: sen urmasang, senga urishadi"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Оддий бўлмаган, шу билан бирга қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик. Бир нечта вазият яратиб фойдалана олмадик, битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва биз мағлубиятга учрадик. Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади. Киритган голимизни нима учун ҳисоблашмади, билмайман. Ўйин учун йигитлардан хафа емасман. Мухлисларимизга ҳам раҳмат, бизни охиригача қўллаб туришди. Енди кейинги баҳсга ҳозирлик кўрамиз.- "Насаф" ва "Бухоро"га қарши ғалабадан сўнг бу ўйинда нима етишмади?- Ҳамма нарса яхши бўлди, фақат вазиятларни голга айлантира олмадик. Ҳар икки бўлимда футболчиларимиз жароҳат олишди, бу ҳам ўйинга таъсир кўрсатди. Йигитлар ғалаба учун қўлдан келганча ҳаракат қилишди.- Афтидан "Қизилқум" аввалги баҳсларда кўп куч йўқотган. Бугун шунинг таъсири билингандек.- Ўйинлар ораси қисқа, балки бу ҳам тикланишга халақит бераётгандир. Барибир ўз таъсирини кўрсатяпти.- Бугунги ўйинда ҳакамлик борасида фикрингиз? Ҳисобга олинмаган гол бўйича нима дея оласиз?- Мен ҳакамларни муҳокама қилишни ёқтирмайман. Уларда қўмита бор ва ўйин қандай бошқарилганини ўрганиб чиқишади. Биз видеотакрорни ўзимиз учун кўрамиз.- Жамоангиз иккита ғалабани уйда қўлга киритди. Лекин сафар баҳсларида ўзини кўрсата олмаяпти.- Албатта, бу ҳам таъсир қилади. Бекорга уйда деворлар ҳам ёрдам беради дейишмайди. Лекин бугун бу ерда ёмон ўйин кўрсатмадик, охиригача курашдик.- Ҳисобга олинмаган гол қаттиқ таъсир қилдими?- Таъсир қилди, лекин еътибор берган бўлсангиз, бўшашмадик. Ҳужум қилишдан тўхтамадик. Устунлик рақибга ўтгандир, аммо биз ҳам қараб турмадик. Мағлубият балки руҳият билан боғлиқдир. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг