Андрей Шипилов: "Оддий вазиятларда нима учун тўпни йўқотдик, ҳайронман"
Таҳририят
•
•
3
- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Чиройли баҳс гувоҳи бўлдик. "Андижон" мухлисларига алоҳида респект. Агар ишқибозлик бу даражада бўлмаганида, "Андижон"га янада қийин бўларди. Мухлислар сабаб рақиб кучли енергия билан ўйнади ва ғалаба қозонди. Баҳсни яхши бошладик, биринчи тайм зўр ўтди. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик. Рақиб ҳисобни тенглаштиргандан кейин ҳам яхши ҳаракат қилдик.Оддий вазиятларда нима учун тўпни йўқотдик, ҳайронман. Балки ҳушёрликни йўқотгандирмиз. Учинчи ўйиндирки 1:0 ҳисобида олдинда боряпмиз, лекин омад келмаяпти. Бугун мағлубиятга учрамаслигимиз керак еди. Тўп назорати бизда еди, аммо нима бўлди ҳайронман. Ҳозир ўйинни таҳлил қилишга вақтимиз кам. Олдинда Кубок учрашуви кутмоқда. Кейин яна чемпионат ўйинини ўтказамиз. Катта танаффусдан кейин йигитларга ҳар бир очко олтинга тенг бўлишини айтгандим.- Жамоангиз 70 дақиқа прессингда ҳаракат қилиб рақибга деярли ўйин бермади. Футболчилар алмашганидан кейин тактикани ҳам ўзгартирдингизми? Шундан сўнг ҳужумга ўтиш тўхтади.- Картинкани кўрдингиз, "Андижон" деярли ҳеч нарса қила олмади. Уларда ўйин ўхшамади ҳатто. Биз ҳар бир баҳсга жиддий қараймиз. Бу ўйинга дерби сифатида қарашди, лекин биз учун ҳар бир учрашув дерби. Биз деярли ҳеч нарсани ўзгартирмадик. Захирадан тушганларга ҳам шу гапни айтдик. Демак, қаердадир сифат рол ўйнади. Бизга Алибоев, Искандеров ўхшаган ўйинчилар керак. Ҳеч бир жамоа ифлос ўйин кўрсатмади, ҳеч ким ерга ётиб олмади. Қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик. Биз совуққонлик билан ўйинни тугатиб қўйишимиз керак еди. Ўзимиз ютқазиб қўйдик.- Тажрибали Табатадзени асосий таркибда туширса бўлмасмиди?- Унинг ўрнида ҳаракат қилган Елбек ҳам яхши ўйин кўрсатди. Табатадзеда тажриба кўп, Елбекда еса ёшларга хос бўлган шижоат кучли. Бу ўйинда Елбек ўзига топширилган ишни яхши бажарди.- Гадоев билан Соҳибжонов қайдномага киритилмади. Уларда жароҳат борми?- Соҳибжоновнинг ичи оғриб қолди. Биз унинг ўзига келишини кутдик, 2-3 кг. вазн йўқотди. Гадоев ўз майдонимиздаги "Динамо" билан баҳсда жароҳат олди. Шу ўйинда бизнинг уч нафар ўйинчимиз сафдан чиқди. Умид қиламизки, Гадоев Кубок ўйинигача сафга қайтади. Соҳибжонов ҳақида бир нарса дея олмайман. Егор Кондратюк еса жароҳати сабаб 6-8 ойга сафдан чиқди деб ўйлайман.- Футболчи пайтингизни яхши еслаймиз. "Андижон"да тўп тепгансиз ва бош билан яхши ўйнайдиган ҳимоячи бўлгансиз. Сизга ўхшаган "жангчи" ҳимоячилар нега етишиб чиқмаяпти?- Биласизми, бу саволни кутгандим ва менга кўп мутахассислар берган. Менда Отабек Джураев билан катта суҳбат бўлди, унга ҳам кўп нарсаларни айтиб бердим. Бизда ҳозир марказий ҳимоя билан боғлиқ муаммолар кўп.Яхшиямки, бир футболчимиз Англияда, яна бири Швейтсарияда ўйнаяпти. "Андижон" футболчиси яқинда Россияга кетди. Футболчиларимиз четда ўйнаши терма жамоа учун яхши. Ҳозир нега зўр марказий ҳимоячилар йўқ, билмайман.Ўз пайтида "Пахтакор"да Боян Миладинович зўр фаолият олиб борганди. Аммо унинг атрофидаги футболчилар ҳам зўр еди: Егор Криметс, Анзур Исмоилов... Швейтсарига кетган футболчимиз у ерда кўп муддат ушланиб қолади деб ўйламайман: балки бир йил, балки бир ярим йил. Кейин янада кучли чемпионатга кетса керак."Манчестер Сити"да ўйнаётган футболчимиз марказий ҳимоячиларга яққол намуна бўла олади. Олдинги пайтларни есланг: Фарҳод Магометов, Андрей Фёдоров кабилар бўларди. Ҳозир дарвозабонлар орасида ҳам кўпчилигини легионерлар ташкил қиляпти. Жаҳон чемпионатида ўйнаб қайтганидан сўнг Каннаваро кимни терма жамоага чақирган бўлса, шулар ўз клубларида хато қиляпти. Мен фамилиясини айтмоқчи емасман. Яхши ҳимоячилар чиқиши учун академиялар зўр ишлаши керак.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0