Ислом Аҳмедов: "Беш нафар ҳимоячига қарши ўйин олиб бориш осон емас"
Таҳририят
•
•
3
- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Аввало қўлга киритилган қийин ғалаба билан мухлисларимизни табриклаймиз ҳамда футболчиларга охиригача кураш олиб боришгани учун катта раҳмат айтаман. Йигитлар борини бериб ҳаракат қилишди. Барибир беш нафар ҳимоячига қарши ўйин олиб бориш осон емас. Рақиб қарши ҳужумдан фойдаланиб гол урди. Бизда ҳамма футболчилар яхши ҳаракат қилди. Характер кўрсатганимиз боис ғалаба қозондик.- Ўйин давомида "Андижон" кўплаб бурчак зарбаларига ега бўлди, аммо омадсиз чиқди.- Ҳар бир учрашувга режа бўйича ҳозирлик кўрамиз. Машғулотларда бурчак зарбаларини амалга оширганда ҳам кичик-кичик елементларни қўшиб борамиз. Футболда рақиб ҳам сизни ўрганиб чиқади. Қўқон жамоаси бизни жуда яхши ўргангани кўриниб турди, шу боис бурчак тўпларимиз яхши амалга ошмади.- Иккинчи ўйиндирки Сандро таркибда кўринмаяпти. Агар футболчида жароҳат бўлса, буни мухлисларга вақтлироқ етказган маъқулдир. Биз кўпинча бу ҳақда ўйин пайти маълумот оляпмиз.- Бу каби ҳолатлар билан клубимиз медиаси шуғулланиши керак.- Тўғри, ғалаба қўлга киритилди, лекин ўйиндан қониқмаган бўлсангиз керак?- Мен бундай демаган бўлардим. Агар рақиб очиқ футбол намойиш етганида янада кўпроқ вазиятга ега бўлардик. Бўш ҳудудлар кўпаярди. Чуқур ҳимояга ўтган жамоани ёриб ўтиш қийин. Натижада иккинчи бўлимда ҳужумчиларимиз индивидуал қобилиятга суяниб ҳаракат қилишди. - Жарима зарбаларидан реализатсия кам. Қолаверса рақиб прессинг қилганида жамоангиз ўйини деярли ўхшамади.- Рақиб бизга бизнинг ҳудудда прессинг қилди деб ўйламайман. Биз иккинчи зонага ўтганда улар 11 киши бўлиб ҳимояланди.- "Андижон"да қизил карточкалар кўпайиб кетяпти. Ички муҳитда муаммолар борми?- Жамоамиз ички муҳити яхши. Қизил карточка кўпроқ емотсия билан боғлиқ, балки толиқиш билан боғлиқдир. Футболчиларимиз ҳозир қўполлик қиламан деган фикрда ўйнашмайди. Кучли жамоаларга қарши масъулият икки баробар бўлади. Шу боис ўйинчиларимиз ўзларини бошқара олишмаяпти ва бунинг ортидан қизил карточка келиб чиқяпти.- Навбатдаги ўйин Ўзбекистон Кубоги доирасида "Олимпик Мобиуз"га қарши кечади. Бу жамоа Пролига клуби еканлигини инобатга олсак, жамоани тайёрлаш қийин бўлади деб ўйлайсизми?- Барибир қийин бўлади. "Пахтакор", "Нефтчи"га қарши футболчиларда бошқача тайёргарлик бўлади. Лекин биз Пролига клуби билан ўйинга тайёргарликка бефарқ бўлмаслигимиз, футболчиларимиз ўзларини еркин қўйиб юбормаслиги керак. Йигитларга ўз мақсадимизни тушунтирамиз: мақсадимиз охиригача бориб Кубокни қўлга киритиш.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0