Fidbol.net

Вадим Шодиматов: "ФарДУ" билан баҳс томошабоп кечди"

Таҳририят 17
Vadim Shodimatov: "FarDU" bilan bahs tomoshabop kechdi"
“Умид қиламанки, кўпчилик ўйиндан завқ олди. Биз баҳсга жиддий ҳозирлик кўргандик. Сабаби “ФарДУ” стабил натижаларга еришиб келмоқда. Улар билан меҳмонда тўқнаш келиш қизиқ бўлишини билардик. Ўйлайманки, мухлислар ёрқин ўйин гувоҳига айланишди, учрашув томошабоп кечди. “ФарДУ” мухлислар ишончини оқлаб, сўнгги дақиқаларда гол урди ва дурангга еришди. Афсуски, ғалабани сақлаб қола олмадик”, – деди мураббий. - Арислан Юсупбаев нега захирада қолиб кетмоқда?- Арислан Юсупбаев оператсия қилинган. Бир йил олдин унда диск чурраси бор еди. У узоқ вақт давомида тикланди. Секин-аста ўзига келиб бормоқда. Бугун уни майдонга туширдик ва тезкорлигидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Унинг ўйини қаердадир ўхшади, қаердадир ўхшамади. - "Арал"нинг бу йилги мақсади қанақа?- Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш. Бунинг учун навбатдаги ўйинларда фақат ғалаба қозонишимиз керак. "ФарДУ"га ҳам ижобий натижаларни тилайман. Жамоа яхши шаклланган. Мураббийлар бунинг устида ишлагани яққол кўриниб турибди. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг