Илёс Зейтулаев: "Мавсумдаги енг яхши ўйинимизни ўтказдик"
Таҳририят
•
•
5
- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Шуни айтишим мумкин, бугун мавсумдаги енг яхши ўйинимизни ўтказдик. "Бухоро" "чағилмас ёнғоқ" еканлигини билардик, бу ҳақда ўйиндан олдин йигитларга ҳам айтгандим. Нима учун енг яхши ўйинимиз? Матбуотда биз ҳақимизда кўп гапириляпти ва футболчиларимиз қандай ҳолатда еканини кўпчилик билади. Шундан келиб чқиққан ҳолда ўйинимизни жуда яхши чиқди деб айта оламан. Йигитлар - профессионал, уларга еътирозим йўқ, майдонда бор куч билан ҳаракат қилдик.- Ҳозирги вазият қандай?- Вазият оғир, жуда-жуда оғир. Маҳаллий футболчилар ҳам, хорижликлар ҳам, мураббийлар штабимиз ҳам декабр, январ, феврал, март, апрел, май, июн, июлдан бери қийин даврни бошдан кечиряпмиз. Ҳаммамизда шартнома бор, афсуски, шартномада белгиланган суммани ололмаяпмиз. Биз ҳам, футболчилар ҳам ишлаяпмиз, майдонда тер тўкяпмиз. Жамоамизни олти нафар футболчи тарк етди. Яна 3-4 нафар ўйинчи кетиб қолиши мумкин. Шу боис бизни яхши тушунишларини хоҳлардик. Ҳамманинг оиласи, бола-чақаси, ўзига яраша ташвишлари бор. Айтиб ўтганимдек, вазият жуда оғир.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0