Fidbol.net

Андрей Шипилов: "Ўзингизнинг севимли ишингизга бундай муносабатда бўлиш ярамайди"

Таҳририят 4
Andrey Shipilov: "Oʻzingizning sevimli ishingizga bunday munosabatda boʻlish yaramaydi"
Андрей Шипилов: “Ўзингизнинг севимли ишингизга бундай муносабатда бўлиш ярамайди. Нима бўлаётганини тушунмаяпман. Иккинчи бўлимда майдонга тушдик ва… Биринчи навбатда мен уялиб кетдим. Бу ерда фақат мураббий айбдор емас. Жамоа ютқизса мураббийни айблашади. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, ҳа қаердадир ишончли ҳаракат қила олмадик, аммо мувозанатни тикладик. ОКМК биринчи таймда қийинчиликларга дуч келди. Иккинчи бўлим олдидан ҳаммасини тушинтирдик, гаплашдик… Ҳозир ҳам улар билан суҳбатлашиб чиқяпман. Катта, профессионал, тажрибали футболчилар, аммо уларнинг бошида нима борлигини тушунмаяпман. Натижа адолатли деб ҳисоблайман, ишга бундай муносабатда бўлиш мумкин емас. Яхши шаҳар, мухлислари зўр.- Жасур Ёқубов жароҳат сабаб майдонни тарк етди, кўп гол ўтказишимиз сабаби унинг чиқиб кетиши емасми?- Ёқубов “Машъал” билан яхши ўйнаган еди. У жароҳатини оғирлашитириб олмаслиги учун алмаштирдик. Голлар сабаби - хатолар занжири. Бундай биринчи бўлим билан 4 та гол ўтказишни ҳазм қила олмайман. Йигитларга нима бўлаётганини тушунмаяпман. Футболчилар чарчаб қолган бўлса, жисмоний ҳолати ёмон бўлса тушунардим, аммо ундай емас.- Трансфер ойнаси ёпилгани йўқ, жамоага янги футболчилар қўшиладими?- Бу саволга мен жавоб бера олмайман. Маълум бир бюджет бор. Кимдир кўп футболчи олади, кимдир кам. Менга Нимели йўқлигини айтишди, сабабини билмайман. Кимларгадир еътирозим йўқ, кимларгадир еса бор. Албатта, жамоага янги футболчиларни жалб қилиб, рақобатни кучайтирган бўлардим. Аммо имкониятдан келиб чиқиб иш қиламиз. Бор футболчилар билан ишлаймиз. Натижа йўқлиги - бу жуда ёмон. Раҳбарият нима деса шу. Улар билан яхши суҳбат қурдик. Футбол - жамоавий ўйин, аммо натижа учун мураббий жавоб беради. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг