Андрей Шипилов: "100 фоизли вазиятларни голга айлантира олмадик. "Машъал" битта вазиятдан гол уриб кетди"
Таҳририят
•
•
4
- "Машъал" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Ўйин олдидан йигитларга бу ҳолатни яхшилаб тушунтиргандик, улар иккинчи рақамли бўлиб ўйнашини билгандик. Барча жамоалар бир хил шароитда келишди: узоқ муддатли танаффус бўлгани барчада сезилди. Футбол шундай ўйин, хатоларни кечирмайди. Голлар доимо хатолардан ташкил топади. Биринчи бўлимда 100 фоизлик имкониятларимиз бўлганди, бироқ бундан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда ҳам 100 фоизлик вазият юзага келди. Айтишганидек, сен урмасанг, сенга гол уришади. Бироз еътиборсизлик ва контсентратсиянинг йўқотилиши голга сабаб бўлди. Бизда кўплаб вазиятлар юзага келаётгани сабабли таблода бу ҳисоб қолмаслигига ишонаётгандик. Барча ўйинларда ҳеч бўлмаганда битта вазият юзага келади. "Машъал" еса ўз вазиятидан фойдаланиб кетди. Агарда биринчи голни биз урганимизда, иккинчи ва учинчисини ҳам урган бўлардик. Бизни рақибдан кучли еди дейишяпти. Лекин таблода ҳисоб 1:0, биз гол ура олмадик. Захирага қўл урдик, уларда ҳам вазиятлар бўлди. Агарда улар дарвозани нишонга олишганида... Билмадим. Мағлубиятлар кузатилганда барча мураббийни айбдор деб ҳисоблайди. Бироқ бугун биз кўплаб голли вазиятлардан фойдалана олмадик. - Янги футболчиларни таркибга жалб қилишда кўзланган мақсадга еришилдими?- Бугун дарвозабонимизга деярли иш бўлмади, бехато ўйнади. Раҳимжон - яхши, сифатли дарвозабон. У вазиятда дарвозабон ҳам ёрдам бера олмасди. Марказий ҳимоячини таркибга қўшиб олдик, у ҳам яхши кўринди. - "Қўқон-1912" еътиборини нимага қаратади: кубок ёки чемпионат?- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз, ўйнаганда ҳам бошидан то охиригача муносиб ўйнамоқчимиз. Суперлиганинг 5-6 жамоасидан ташқари, бошқаларда қандай вазифалар бор? Бу ерга келганимда олдингиларига қараганда яхшироқ футбол ўйнашимизни ва яхшироқ натижалар қайд ета олишимизни айтганман. Бироқ бу ҳозирча амалга ошмаяпти. Ҳар бир ўйинда натижага еришиш учун бизга нималардир ҳалақит қилмоқда. Бугун биз жамоамиз ғалабага лойиқ емасди, дея олмайман. Хатоларни тўғрилашимиз керак. Бизга яхши ҳужумчи керак ва у биринчи ва иккинчи бўлимдаги вазиятларни голга айлантириши керак еди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0