Fidbol.net

Александр Хомяков: "Ўйиннинг кўп қисмини ҳимояда ўтказдик"

Таҳририят 4
Aleksandr Xomyakov: "Oʻyinning koʻp qismini himoyada oʻtkazdik"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Қийин кечган баҳсда характер кўрсата олдик, бунинг учун йигитларга раҳмат. Шундай бўлдики, ўйиннинг кўп қисмини ҳимояда ўтказдик, рақиб жамоа тўп билан яхши муомалада бўлди. Ҳимояга алоҳида еътибор қаратганимиз туфайли гол ўтказмасдан мақсадимизга еришдик. Голдан кейин ҳам икки-учта вазиятга ега чиқдик. Яна бир бор футболчиларимизга раҳмат.- Рақиб жамоа бош мураббийи молиявий муаммолар ҳақида гапирди. Бу борада сизнинг жамоангизда вазият қандай?- Билишимча, ҳозир кўп жамоалар осон бўлмаган даврни бошдан кечиряпти. Стабил ҳолатдаги клублар ниҳоятда кам бўлса керак. Клубимиз раҳбарияти қўлдан келган жамоага ёрдам бериб келяпти. Раҳбарият клуб ҳақида қайғуряпти, бунинг учун алоҳида раҳмат айтсак арзийди. Ўз навбатида биз ҳам мутасадди кишиларни хурсанд қилишга ҳаракат қиляпмиз.- Трансфер бозори ҳали очиқ. Жамоага янги футболчилар келиши мумкинми?- Ҳозирча режамиз йўқ. Жароҳат олган футболчилар бор, уларнинг соғайишини кутяпмиз. Мураббий сифатида мен ҳам чизиқларни кучайтиришни хоҳлардим, лекин ҳозирги кунда трансфер сиёсати олиб бораётганимиз йўқ. Ҳар ҳолда ҳозирча вазият шундай. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг