Fidbol.net

"Ал Ҳуссайн" бош мураббийи: "Бизда ўйин амалиёти йўқ, "Пахтакор” еса мавсумнинг ярмини ўтказиб бўлди"

Таҳририят 5
"Al Hussayn" bosh murabbiyi: "Bizda oʻyin amaliyoti yoʻq, "Paxtakor” esa mavsumning yarmini oʻtkazib boʻldi"
"Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида айтиб ўтгандим. Биз май ойидан бери расмий ўйинларда иштирок етмадик. Янги футболчилар ҳам жамоага келиб қўшилганига бир ҳафта бўлди. Ушбу омиллар бизга панд берди. Мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнидамиз. "Пахтакор" еса мавсумнинг ярмидан ўтиб бўлди. Ўйинни кичик хатолар ҳал қилди. "Пахтакор" биз йўл қўйган хатолардан фойдаланиб кетди. Рақибни ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Аҳмад Ҳайил Иброҳим.- Жамоангиз учинчи голни ўтказиб юборганидан сўнг учта ўзгариш қилдингиз. Ушбу ўзгаришни иккинчи тайм бошида амалга ошириш тўғрироқ бўлмасмиди?- Аввалроқ айтиб ўтганимдек ендигина таркибга қўшилган футболчилар бор еди. Улар 45 дақиқа майдонда ўйнашининг ўзи яхши натижа деган бўлардим. Футболда хатолар бўлиб туради.- "Ал Ҳуссайн" бугун деярли имконият ярата олмади. Бунинг сабаби нимада? Аслида жамоангиз бундан-да яхшироқ ўйнашга қодир еди...- Биз ҳали мавсумни бошламагандик. Июн ойидан бери йиғинга киришганмиз. Ўйин амалиёти йўқ. "Пахтакор" еса мавсум ярмида. Буларнинг барчасини ҳисобга олиб, биз ўйинни 5-4-1 билан бошладик. Голлар ўтказиб юборганимиздан сўнг услубимизни ўзгартирдик.- "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз? Иорданияда "Пахтакор" ҳақида нималарни билишади?- "Пахтакор" таркибида яхши футболчилар кўп. ОЧЛда яхши иштирок ета олади деб ўйлайман. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг