37 ёшли дарвозабон "Ювентус"га ўтди
Таҳририят
•
•
4
Дарвозабон "Ювентус" билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.2026 йилнинг июл ойидан буён Нету Бразилиянинг "Ботафого" клуби билан шартномаси тугагач, еркин агент мақомида бўлиб турганди. Трансфермаркт портали дарвозабоннинг қийматини 900 минг еврога баҳоламоқда.Нету аввал ҳам — 2015 йилдан 2017 йилгача "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган. У барча турнирларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ўтказиб юборган ва 13 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.Шунингдек, бразилиялик посбон фаолияти давомида "Фиорентина", "Валенсия", "Борнмут" ва "Арсенал" жамоаларида тўп тепган."Ювентус" "Волфсбург"дан ижарага олинган Камил Грабара тиззасидаги хочсимон пайларнинг узилиши сабабли номаълум муддатга сафдан чиққанидан сўнг шошилинч равишда дарвозабон қидиришга мажбур бўлган еди.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0