"Ўзимизга кела олмадик". Туркия мураббийи Монтелла — Италиядан учралган йирик мағлубият ҳақида
Таҳририят
•
•
3
"Икки ярим йил олдин бу жамоа C лигасида ўйнаётган еди. Ҳозир еса биз А лигасида ўйнаяпмиз. Албатта, кетма-кет бир нечта учрашувда бундай даражадаги рақибларга қарши туриш қийин. Аммо агар биз ушбу даражада курашмоқчи бўлсак, бунга мослашишимиз керак.Учрашувнинг иккинчи ярмида биз жавоб қайтардик, аммо голимиздан сўнг дарҳол яна гол ўтказиб юборганимизда, қайта ўзимизга кела олмадик. Ўз кучимизга бўлган ишончни йўқотмаган ҳолда, кейинги ўйингача нимани яхшилаш мумкинлигини таҳлил қилмоқчимиз.Агар бунга узоқ муддатли футбол лойиҳаси сифатида қарайдиган бўлсак, биз янги футболчиларни ҳам жалб етмоқдамиз. Шу сабабли биз янги ўйинчиларни дарҳол майдонга тушира олмаймиз. Ўйлайманки, биз уларни терма жамоа таркибига босқичма-босқич киритишимиз ва айнан шу йўл билан уларнинг ўсишига ёрдам беришимиз керак", — деди Монтелла УЕФА расмий сайтига.Туркия терма жамоаси икки ўйиндан сўнг очко тўплай олмади ва УЕФА Миллатлар лигаси А лигаси 1-гуруҳи турнир жадвалида сўнгги — тўртинчи ўринни егаллаб турибди. 2 октябр куни Монтелла жамоаси ўз майдонида Белгия терма жамоаси билан куч синашади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0