Fidbol.net

Зиданнинг ўғли жароҳат олиб, ЖЧ-2026ъни ўтказиб юбориши мумкин

Таҳририят 15
Zidanning o'g'li jarohat olib, JCh-2026'ni o'tkazib yuborishi mumkin
Жамоалар 26-апрел куни ўзаро баҳс юритди. Ўйин давомида 27 ёшли дарвозабон "Алмерия" ҳужумчиси Талис билан тўқнашиб, майдондан чиқишга мажбур бўлди. Дастлаб, Зиданга мия чайқалиши ташхиси қўйилган бўлса-да, кейинчалик унинг жағи ва ияги синганлиги маълум бўлди. Дарвозабон ижтимоий тармоқларда муваффақиятли оператсия ўтказгани ва тикланишни бошлаганини еълон қилди.Лука Жаҳон ва Европа чемпиони, шунингдек, "Олтин тўп" соҳиби Зинедин Зиданнинг фарзанди ҳисобланади. 2025-йилнинг сентябрида дарвозабон спорт фуқаролигини франтсуз фуқаролигидан жазоирликка ўтказди ва октябр ойида Жазоир терма жамоасига биринчи марта чақирув олди. Ҳозирда у жароҳати туфайли ЖЧ-2026ъни ўтказиб юбориш хавфи остида.2026-йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Жазоир терма жамоаси гуруҳ босқичида Аргентина, Австрия ва Иордания билан ўйнайди.
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг