Fidbol.net

ЖЧ-2026. Франтсия пеналтидан урилган гол евазига Парагвайни енгди. Чорак финалдаги рақиб – Марокаш

Таҳририят 3
JCh-2026. Frantsiya penaltidan urilgan gol evaziga Paragvayni engdi. Chorak finaldagi raqib – Marokash
Парагвай – Франтсия 0:1Бош ҳакам – Илгиз Танташев (Ўзбекистон)Қанот ҳакамлар – Андрей Тсапенко, Тимур Гайнуллин (иккаласи ҳам Ўзбекистон)Тўртинчи ҳакам – Абдулраҳмон Ал-Жассим (Қатар)ВАР ҳаками (ВАР) – Хуан Лара (Чили)ВАР ёрдамчи ҳакамлари – Марко Ди Белло (Италия), Жо Дикерсон (АҚШ)Захира қанот ҳаками – Толиб Ал-Марри (Қатар)Гол: 0:1 – 70, Килиан МбаппеПарагвай: 12. О. Хил, 2. Г. Веласкес, 3. О. Алдерете, 4. Х. Касерес, 6. Х. Алонсо, 15. Г. Гомес, 8. Д. Гомес, 10. М. Алмирон, 14. А. Кубас, 23. М. Галарса, 19. Х. Енсисо.Захира: 1. Г. Фернандес, 22. Г. Олвейра, 5. Ф. Балбуена, 13. Х. Канале, 26. А. Майдана, 7. Р. Соса, 11. Маурисио, 16. Д. Бобадиля, 20. Б. Охеда, 24. Г. Кабалеро, 9. А. Санабрия, 17. А. Гамарра, 18. А. Арсе, 21. Г. Авалос.Франтсия: 16. М. Менян, 3. Л. Дин, 4. Д. Юпамекано, 5. Ж. Кунде, 17. В. Салиба, 6. М. Коне, 14. А. Рабо, 7. У. Дембеле, 10. К. Мбаппе, 11. М. Олисе, 12. Б. Барколя.Захира: 1. Б. Самба, 23. Р. Риссер, 2. М. Гюсто, 15. И. Конате, 19. Т. Ернандес, 21. Л. Ернандес, 26. М. Лакруа, 8. О. Тчуамени, 13. Н. Канте, 18. У. Заир-Емери, 24. Р. Шерки, 25. М. Аклиуш, 9. М. Тюрам, 20. Д. Дуе.90+10. Ўйин якунланди.90+6. Хавфли вазият! Мбаппенинг кетма-кет икки зарбасини рақиб посбони бартараф етди.90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқ қўшилди.89. Зарба! Мбаппе тепган тўпни рақиб посбони қайтарди.86. Алонсо жарима майдончаси яқинидан хавфли зарба йўллади, аммо унга бироз аниқлик етишмади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.84. Франтсияда ўзгариш: Дембеле ўрнига Шерки.81. Мануел Коне майдон марказида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам вазиятни еътибордан четда қолдирмади ва қоидани бузган франтсиялик футболчига сариқ карточка кўрсатди.73. Учрашувда қисқа танаффус — бош ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш учун имконият берди.71. Парагвайда икки ўзгариш.70. ГОЛ! Франтсия ҳисобни очди! Килиан Мбаппе пеналтини совуққонлик билан, аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Рақиб дарвозабони тўпнинг йўналишини топа олмади ва бошқа томонга сакради.68. Пеналти.66. Ўйинда ҳаяжонли дақиқалар! Бош ҳакам ВАР монитори ёнига йўл олди ва вазиятни шахсан кўздан кечирмоқда. Гап шундаки, жарима майдончаси ичида Дезире Дуйига нисбатан қоида бузилган бўлиши ва Парагвай дарвозасига пеналти белгиланиши мумкин. Кутамиз.64. Килиан Мбаппе рақиб дарвозаси томон зарба йўллади, бироқ унинг бу уриниши анча ноаниқ чиқди.61. Парагвай терма жамоаси таркибида ўзгариш: майдонни Алдерете тарк етди, унинг ўрнига баҳсга Канале қўшилди.Франтсия терма жамоаси таркибида ҳам ўзгариш: майдонни Бредли Барколя тарк етди, унинг ўрнига баҳсга Дезире Дуйи қўшилди.54. Мануел Коне олис масофадан кучли зарба йўллади, бироқ Парагвай терма жамоаси дарвозабони маҳорат кўрсатиб, хавфли тўпни қайтариб қолди – ажойиб сейв!53. Килиан Мбаппе бурчак тўпини тезкорлик билан ўйинга киритиб, Усмон Дембелега пас узатди. Рақиб ҳимоячилари ғафлатда қолган вазиятда у дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ олис бурчакни кўзлаб йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Имконият бой берилди.49. Адриен Рабо олис масофадан кучли зарба йўллади, бироқ унинг ижросидаги бу уриниш ноаниқ чиқди — тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.46. Иккинчи бўлим бошланди! Жамоалар яшил майдонга қайтишди. Бош ҳакамнинг ҳуштаги янграб, ўйиннинг кейинги 45 дақиқасига старт берилди.Биринчи бўлим якунланди! Ҳакам ҳуштаги чалиниб, футболчиларни танаффусга таклиф етди. Биринчи бўлимдан сўнг стадиондаги електрон таблода ноллар сақланиб турибди.Жамоалар бироздан сўнг майдонга қайтишади, ҳозирча еса қисқа танаффус.45. Учрашувнинг биринчи бўлимига бош ҳакам томонидан 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. Жамоалар танаффусга қадар ҳисобни очиш учун ҳаракат қилишмоқда.43. Мануел Коне жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ кетди – тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.38. Учрашувда қоида бузилди. Франтсия терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг юзига уриб юборишди. Бош ҳакам ўйинни тўхтатди ва Парагвай дарвозаси томон хавфли нуқтадан жарима тўпи белгилади.36. Майкл Олисе жарима тўпини ҳаволатиб узатиб берди. Рақиб жарима майдончаси ичида юзага келган хавфли вазиятда Парагвай терма жамоаси ҳимоячилари катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Франтсия фойдасига бурчак тўпи.33. Франтсия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабо олис масофадан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.32. Франтсия терма жамоасидан ўнг қанотдан хавфли узатма амалга оширилди, бироқ жарима майдончаси ичида турган Килиан Мбаппе тўпга бош билан зарба йўллай олмади. Имконият қўлдан бой берилди.28. Диего Гомес рақиб дарвозаси томон зарба йўллади, бироқ унинг ижросидаги бу уриниш анча ноаниқ кўриниш олди. Тўп дарвозадан анча узоқдан ўтиб кетди.24. Учрашув бош ҳаками Илгиз Танташев футболчиларга сув ичиб олиш ва дам олиш учун қисқа танаффус еълон қилди. Ҳаво ҳарорати юқори бўлгани сабабли ўйинда "cоолинг бреак" (салқинланиб олиш дақиқаси) юзага келди. Мураббийлар ушбу имкониятдан фойдаланиб, шогирдларига ўз кўрсатмаларини тушунтиришмоқда.22. Хавфли вазият! Мануел Коне рақиб жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.17. Франтсия терма жамоасининг навбатдаги ҳужуми. Мануел Коне Килиан Мбаппе йўналишида рақиб жарима майдончаси ичига хавфли узатма амалга оширди. Бироқ тўп бироз ноқулай тарзда келгани боис, 10-рақамли футболчи уни ўзига бўйсундира олмади ва имконият бой берилди.13. Парагвайликлар илк хавфли ҳужумни ташкил етишди. Белгиланган стандарт вазиятдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Франтсия терма жамоаси ҳимоячилари ишончли тарзда қайтариб юборишди.5. Майдонда Франтсия терма жамоасининг яққол устунлиги кузатилмоқда. Франтсузлар тўп назоратини тўлиқ ўз қўлларига олиб, рақибни босим остида ушлаб туришибди. Аммо Парагвай ҳимоячилари тартибли ўйин намойиш етиб, уларга якуний зарбани бериш учун мутлақо имкон қолдиришмаяпти.1. Учрашувга старт берилди! Бош ҳакам Илгиз Танташевнинг ҳуштаги чалинди ва футболчилар тўпни ўйинга киритишди. Баҳс бошланди, жамоаларга омад тилаймиз!Жамоалар майдонга тушиб келишди! Стадионда ажойиб атмосфера. Учрашув бошланишига бир неча дақиқа қолди, футболчилар ва ҳакамлар яшил майдонда саф тортишмоқда. Манба: чампионат.асиа
Ўйин ҳақида

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг