Fidbol.net

Аргентина футбол ассотсиатсияси Инфантинони қўллаб-қувватлади

Таҳририят 9
Argentina futbol assotsiatsiyasi Infantinoni qoʻllab-quvvatladi
“Аргентина футбол ассотсиатсияси (АФА) ва унинг Ижроия қўмитаси номидан сизга, ҳурматли президент ва сиз орқали ФИФА раҳбариятига мурожаат қилиб, сўнгги 10 йил давомида сизнинг раҳбарлигингизда амалга оширилган ишларга ўз хайрихоҳлигимизни билдирамиз. Бу ишларнинг асосий йўналишлари бутун дунёда футболни ривожлантириш ва аниқ, барқарор ҳамда шаффоф бошқарув модели асосида институтсионал тузилмани мустаҳкамлаш бўлди.Кенг муҳокамаларга сабаб бўлган сўнгги воқеалар муносабати билан, енг бошиданоқ футбол жамоатчилигида ишончдан кўра кўпроқ саволлар ва ноаниқликларни келтириб чиқарган лойиҳани амалга оширишдан воз кечиш ҳақидаги маъмурият қарорини алоҳида таъкидлашни лозим топдик. Шу муносабат билан ушбу жараёнда йўл қўйилган хатоларнинг тан олингани ва ФИФАга аъзо 211 та федератсияга йўлланган мурожаатда кечирим сўралганини таъкидлаш муҳимдир”, – дейилади ташкилотнинг расмий сайтидаги баёнотда.Ассотсиатсиянинг таъкидлашича, бошқарув тамойилларига риоя қилиш ФИФА, унга аъзо ташкилотлар ва конфедератсиялар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг асосий омили ҳисобланади. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг