Зайниддин Тожиев: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйинимизда камчиликлар борлиги кўзга ташланди"
Таҳририят
•
•
5
– Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.– Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсак, ҳар бир жамоа жиддий рақиб саналади. Чунки бу йил Пролига савияси анча ошган. Шунинг учун ҳам ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб келяпмиз.Биринчи бўлимга келадиган бўлсак, кўп вазиятларда қандайдир йўл азобими ёки чарчоқми, хуллас, футболчиларда ниманидир етишмаётгани сезилиб турди. Иккинчи бўлимда еса голлар киритдик. Йигитларнинг юз фоизлик ҳаракатлари евазига ўйиндан қониқиш ҳосил қилдик. Шунга қарамай, улар ёш футболчилар бўлгани учун доим ҳам барқарор ўйин намойиш ета олишмайди. Шунинг евазига, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйинимизда қандайдир камчиликлар борлиги кўзга ташланди.– Беҳруз Жамолиддинов бугун илк бор асосий таркибда майдонга тушди ва гол муаллифига айланди. Унинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?– Беҳрузга тўхталадиган бўлсак, бўй-басти бўйича у марказий ҳимоячиларимиз орасида биринчи рақамли ҳисобланади. Бироқ унга ўйин амалиёти етишмаётган еди. Бугун мураббийлар штаби билан маслаҳатлашган ҳолда унга имконият бердик. Кўз тегмасин, ёмон ҳаракат қилмади ва гол уришга муваффақ бўлди. Худо хоҳласа, агар шу зайлда давом етса, асосий таркиб футболчисига айланишига шубҳа йўқ. Биз уни доимо қўллаб-қувватлаймиз.– Стадион майдони ҳолати ҳақида нима дея оласиз?– Майдон ҳолати жуда яхши. Бироқ ўйиндан олдин майдон бироз суғорилганда еди, чим ҳолати бундан ҳам аъло даражада бўлар еди. Лекин, умуман олганда, Пролига савияси учун майдон ҳолати жуда яхши даражада.– Жамоангиздаги легионер футболчилар ишончни оқлаяптими?– Легионерларга келсак, биринчи давранинг охирида – масалан, Коршунов "Шўртан"га қарши кечган жуда қийин ўйинда жамоамизни қутқариб қолган еди. Иван Подтиннийга тўхталадиган бўлсак, бошида уни майдонга туширдик, бироқ кейинчалик спорт формасини бироз йўқотгани сабабли уни захирага ўтказишга қарор қилдик. Жамоамизда рақобат кучли. Ҳозирги вақтда кимнинг тайёргарлиги яхши бўлса, майдонга ўша тушади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0