Fidbol.net

Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди?

Таҳририят • • 3
Suriya terma jamoasi a'zolari Oʻzbekiston bilan oʻyindan oldin nimalar dedi?
"Биз ҳар бир учрашувда 100% кучимизни майдонга ташлаймиз. Суриялик мухлисларимизни қаттиқ ҳурмат қиламиз ва уларнинг ўйинларга ташриф буюриб, бизга куч-қувват бағишлашларидан жуда мамнунмиз", – деди дарвозабон Елиас Ҳадая."Жуда ажойиб ўйин бўлди. Сурия ва Иордания мухлислари ўзларини жуда яхши томондан кўрсатишди. Худо хоҳласа, келгусида бундан ҳам яхшироқ бўлади. Олдинда Ўзбекистон билан ўйинимиз бор, шундан сўнг ноябрда ҳам ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади. Насиб қилса, Ўзбекистонга қарши учрашувда бундан ҳам яхшироқ ва юқори даражадаги ўйинни намойиш етамиз", – деди марказий ҳимоячи Аҳмад Фақа."Бугунги кун яхши ўтди, биз ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйин намойиш етдик. Келаси ҳафта Ўзбекистон терма жамоасига қарши ҳам худди шундай ҳаракат қилишимиз лозим ва шундан сўнг, Худо хоҳласа, ғалаба қозонамиз", – деди вингер Жан Мустафо.Еслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Сурия ўртоқлик учрашуви 1 октябр куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 19:00 да бошланади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг