Fidbol.net

Ёрқин Назаров: "Биз битта аниқ зарба берган бўлсак, рақибнинг зарба йўллаганини еслолмайман"

Таҳририят 16
Yorqin Nazarov: "Biz bitta aniq zarba bergan boʻlsak, raqibning zarba yoʻllaganini eslolmayman"
– Бугунги ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.– Бугун "Олимпик Мобиуз" жамоаси билан ўйнадик. Олдиндан билардик, яхши жамоа, неча йиллик жамоа, чиройли футбол ўйнайди. Шунинг учун шунга яраша тайёргарлик кўрган едик. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланганига қарамасдан, менимча, яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Ғалаба бизга ҳам, уларга ҳам керак еди, якунда дуранг қайд етилди. Умуман олганда, ўйиндан қониқдик. Йигитлар кўрсатмаларни, барча вазифаларни бажаришди. Фақат охирида гол киритмаганимиз сабабли ҳисоб 0:0 бўлди.– Адашмасам, жамоа дарвоза томон битта аниқ зарба берди. Бундай тажрибали футболчилари бор жамоа учун бу кам емасми?– Биз ўйин давомида кўплаб ҳужумлар қилдик. Буни ҳали таҳлил қилиб, кўриб чиқамиз. Қанотдан узатмалар ҳам бўлди, ёмон емас. Яна айтаман, биз битта аниқ зарба берган бўлсак, улар ҳам, менимча, ё битта зарба берди, ёки умуман аниқ зарба бергани ҳам йўқ. Дарвозабонимиз қачон сакраб тўпни ушлаганини еслай олмайман. Жарима майдончасига тўп узатишлар пайтида уларда ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Зарбалар кам бўлгани учун ҳам ўйин 0:0 ҳисобида якунланган бўлса керак.

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг