Ярим йил клубсиз юрган Марко Станоевич "Динамо"га қайтди
Таҳририят
•
•
4
“Динамо” ПФК 2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярми олдидан селектсия жараёнини бошлаб юборган.Клуб ўтган ярим йилликдан кейин таркибни трансформатсия қилиш жараёнини давом еттирмоқда. 2025 йилги мавсумда “Динамо” шарафини ҳимоя қилиб, самарқандлик мухлислар меҳрини қозонган Марко Станоевич жамоамиз сафига қайтганини мамнуният билан маълум қиламиз.Сербиялик 37 ёшли яримҳимоячи ўз мамлакатидаги ярим йиллик фаолиятидан кейин “Динамо”га қайтди ва 2026 йил якунига қадар жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.Ишонамизки, Марко Станоевич ажойиб ўйинлари ва катта тажрибаси билан “Динамо”нинг ғалабаларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади”, — дейилади самарқандликлар хабарида.Футболчи ярим йил клубсиз еди, унинг сўнгги клуби айнан “Динамо” бўлганди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0