Fidbol.net

Жамоаси сафидаги илк ўйинидаёқ дарвозани муносиб қўриқлаган дарвозабон, тривела зарбаси билан гол урган легионер — Суперлигада 16-тур лауреатлари

Таҳририят 6
Jamoasi safidagi ilk oʻyinidayoq darvozani munosib qoʻriqlagan darvozabon, trivela zarbasi bilan gol urgan legioner — Superligada 16-tur laureatlari
16-турнинг енг яхши дарвозабони — Умид Ергашев (“Хоразм”)“Хоразм” янги дарвозабони Умид Ергашев жамоа сафидаги илк ўйинидаёқ дарвозани муносиб қўриқлади. 27 ёшли посбон “Машъал”га қарши кечган баҳсда (2:0) 6 та сейв намойиш етиб, дарвозани “қуруқ” сақлади. Шу тариқа, Чампионат.асиа ходимлари айнан Ергашевни тур дарвозабони деб топди. 16-турнинг енг яхши мураббийи — Мирко Йеличич (“Локомотив”)“Локомотив” ортда қолган турда кетма-кет 5 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келган “Динамо”дан устун келди (2:1). Жамоа биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлса-да, Туропов ва Абдухолиқовнинг самарали ҳаракатлари евазига иродали ғалабага еришди. Шундай қилиб, Абрамов жамоасини мағлуб етган Йеличич турнинг енг яхши мураббийи сифатида еътироф етилди. 16-турнинг енг яхши футболчиси — Жамшид Искандеров (“Нефтчи”)“Нефтчи” бу турда “Қизилқум”ни меҳмон қилиб, ҳеч қандай имконият қолдирмади — 5:0. Учрашувда Жамшид Искандеров топ ўйин кўрсатиб, битта гол урди, битта автогол қайд етилишига сабабчи бўлди, шунингдек, ҳужумчи Перитсанинг голида ассистентлик қилди. Шу тариқа, МТЖнинг креатив ярим ҳимоячиси тур футболчиси номига лойиқ кўрилди. 16-турнинг енг чиройли голи муаллифи — Владимир Родич (“Бухоро”)“Бухоро” бу турда ўзига хос ирода кўрсатиб, Тошкентда “Пахтакор” билан 0:2 ни 2:2 га айлантира олди. Бунда албатта тривела услубидаги зарбаси орқали дарвозани ишғол етган черногориялик ярим ҳимоячи Владимир Родичнинг ҳам ўрни катта. Унинг 75-дақиқада Санжар Қувватов дарвозасига киритган тўпи мавсумнинг енг унутилмас голларидан бири бўлди ва ҳақли равишда 16-турнинг енг чироийли голи деб топилди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг