ХОҚ 2028 йилги Олимпиада о‘йинларига бокс бо‘йича саралаш тизимини тасдиқлади
Таҳририят
•
•
1
Халқаро Олимпия қо‘митаси 2028 йилги Олимпиада о‘йинларига бокс бо‘йича саралаш тизимини тасдиқлади. Ушбу тизимни "Wорлд Бохинг" ташкилоти тақдим етган.Расмий ма’лумотларга ко‘ра, Олимпиада тарихида илк бор то‘лиқ гендер тенглиги та’минланади: еркаклар ва аёллар йеттитадан вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боради. Умумий иштирокчилар сони 248 нафар спортчини ташкил етади (еркаклар ва аёллар о‘ртасидаги мусобақаларда 124 нафардан).Мазкур тасдиқланган саралаш тизими бир нечта босқичдан иборат бо‘лади. Боксчилар Олимпиада ё‘лланмаларини қо‘лга киритиш учун учта Жаҳон лисензион турнири ҳамда бешта қит’а мусобақасида баҳсларга кириши мумкин бо‘лади.Саралашнинг биринчи босқичига 2027 йили Қозог‘истонда о‘тадиган "Wорлд Бохинг" доирасидаги Жаҳон чемпионатида старт берилади.Шундан со‘нг 2027 ва 2028 йиллар давомида қит’авий турнирлар ташкил етилади.Саралаш доираси 2028 йилдаги иккита жаҳон квалификасия турнири билан якунланади.Тез фурсатлар мобайнида "Wорлд Бохинг" мусобақаларни о‘тказиш учун аризалар қабул қилишни бошлайди.Шуни алоҳида та’кидлаш жоизки, "Wорлд Бохинг" ташкилоти саралаш жараёнларини ва Лос-Анжелесдаги Олимпия о‘йинларидаги мусобақаларни ташкил етишни назорат қилади. Олимпиада-2028 да бокс бо‘йича медаллар қуйидаги вазн тоифаларида о‘йналади:Еркаклар: - 55 кг, - 60 кг, - 65 кг - 70 кг, - 80 кг, -90 кг, +90 кг.Аёллар: -51 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -65 кг, -70 кг, -75 кг.2028 йилги ёзги Олимпия о‘йинларига 14-30 июл кунлари АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри мезбонлик қилади.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0