Fidbol.net

Гави психологга мурожаат қилишни исташини айтди

Таҳририят • • 4
Gavi psixologga murojaat qilishni istashini aytdi
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави жароҳатлар даврида руҳий жиҳатдан қандай курашгани ҳақида гапирди. Футболчининг айтишича, у ҳозиргача психологга мурожаат қилмаган, аммо келажакда буни қилишни истайди. "Психологга мурожаат қилиш ҳар доим фойдали. О‘зингни ёмон ҳис қилаётган бо‘ласанми ёки ҳатто яхши ҳолатдасанми — барибир бу муҳим. Мен аввал ҳеч қачон психологга бормаганман, аммо боришни истардим. Мен о‘зимни оилам давраси билан чекладим ва бу менга жуда катта ёрдам берди", — деди Гави. "Барселона" Ла Лиганинг дастлабки 7 туридан кейин 21 очко билан турнир жадвалида ишончли пешқадамлик қилмоқда. Ханс-Дитер Флик жамоаси навбатдаги учрашувини 10 октябр куни "Хетафе"га қарши о‘тказади. Манба: стадион.уз

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг