Баллак "Реал" ҳақидаги гаплари учун Карлни ҳимоя қилди
Таҳририят
•
•
3
"Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Михаел Баллак Мадриднинг "Реал" клубида о‘йнаш орзуси ҳақида гапирган 18 ёшли Леннарт Карлни ҳимоя қилди.
Карлнинг бу гаплари "Бавария" мухлислари орасида турлича муносабат уйг‘отди. Бироқ футболчининг манфаатларини ҳимоя қилаётган Баллак унинг гапларида ҳеч қандай муаммо ко‘рмаяпти.
"Ундан: "Бавария"дан кейин сизга қайси клуб ко‘проқ ёқади?" деб со‘рашган. Саволнинг шу қисми ко‘пинча есдан чиқариляпти. Аслида у ҳеч қандай ёмон гап айтмади. У шунчаки о‘з орзуси ҳақида гапирди. Менда ҳам доим шундай орзу бо‘лган", — деди Баллак.
"Леннартда характер бор ва бу жуда муҳим. "Бавария" каби муҳитда кучли характерсиз 17 ёшда о‘зингни ко‘рсатишнинг иложи ё‘қ.
Ёш футболчиларга о‘зига хослик керак. Албатта, иқтидор ҳам зарур, аммо бугун тарбия, мактаблар ва футбол академияларида бироз ё‘қолиб бораётган бошқа сифатлар ҳам жуда муҳим", — деди Баллак.
Карл жорий мавсумда 5 та о‘йинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0