Ван Дейк: "Клоппни жуда ҳурмат қиламан — у фаолиятимда муҳим рол ўйнаган"
Таҳририят
•
•
3
“Еҳтимол, мен терма жамоада ҳам худди “Ливерпул”даги позитсияда ўйнасам керак. Дастлабки учта машғулотдаги бу ҳолат мени хурсанд қилди. Мени ва ўйинимни мунтазам кузатиб борадиган ҳар бир киши майдонда юқорироқ чиқиб ҳаракат қила олишимни билади.Клопп Германия терма жамоасида? У том маънода енергия бағишлайди, футболчиларнинг кўнглига йўл топа олади ва вазиятни жуда нозик ҳис қилади. Мен уни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан, чунки у менинг фаолиятимда жуда катта рол ўйнаган”, – дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.Нидерландия – Германия учрашуви пайшанба, 24 сентябр куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0