Fidbol.net

Дембеле: "Олтин тўп" — индивидуал соврин, аммо жамоа менга жуда катта ёрдам берган"

Таҳририят • • 2
Dembele: "Oltin toʻp" — individual sovrin, ammo jamoa menga juda katta yordam bergan"
"Ўша оқшом ўзига хос бўлганди. Барча яқинларим, шунингдек, биз таклиф қилган Евре шаҳридан бўлган одамлар у ерда бўлганини еслайман. Маросимдан кейин олган барча хабарларимни ҳам унутмайман. Бу даҳшатли бўлганди. "Шатле" театри ташқарисидаги муҳит ҳам худди шундай ўзгача еди. Менда фақат гўзал хотиралар қолган. Ҳаммаси жуда тез ўтиб кетди, лекин бу лаҳзалар абадий хотирамда қолади.Аввал айтганимдек, бу индивидуал мукофот, аммо жамоа менга жуда катта ёрдам берган. Ушбу совринни ютган йилимда улар мен учун енг яхши шароитларни яратиб беришди. Айниқса, жуда кўп голли узатмаларни етказиб берган Бредли Барколяни алоҳида еслайман. Бу жамоавий меҳнат натижасидир", – деди Дембеле.2025 йил 22 сентябрда “Франсия Фоотбалл” журнали томонидан ўтказилган 69-тақдирлаш маросимида Дембеле фаолиятида илк бор "Олтин тўп"ни қўлга киритган еди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг