Топалович «Интер»га ко‘никишига ёрдам бераётган футболчи номини айтди
Таҳририят
•
•
5
«Интер»нинг ёш футболчиси Лука Топалович якшанба куни «Карлсруе»га қарши о‘тказилган ва 2:1 ҳисобидаги г‘алаба билан якунланган мавсум олди о‘ртоқлик о‘йинидан со‘нг, Пётр Зелинский асосий жамоага мослашишига ёрдам бераётганини та’кидлаб, унга миннатдорчилик билдирди.
Кристиан Киву шогирдлари Енди Диуфнинг ҳакам томонидан қо‘шиб берилган дақиқаларда урган дубли евазига иродали г‘алабани қо‘лга киритган баҳсда 19 ёшли словениялик ярим ҳимоячи бутун иккинчи бо‘лим давомида ҳаракат қилди.
Интер ТВ телеканалига берган интервюсида Топалович мавсум олди тайёргарликнинг жисмоний қийинчиликларига қарамай, бу «яхши о‘йин» бо‘лганини айтди. Шунингдек, у Киву майдонда пастроққа тушиб то‘пни қабул қилишига ва жамоадошлари учун ҳужум ташкил етишига имкон бераётганини қо‘шимча қилди.
Бундан ташқари, у Зелинский унга енг катта далда бо‘лаётганини айтиб, Полша терма жамоаси а’зоси «ҳар доим ёнимда о‘тиради», дея та’кидлади.
Топалович 2024 йилда «Домжале» клубидан «Интер»га ко‘чиб о‘тган ва клубнинг енг истиқболли ёш о‘йинчиларидан бири ҳисобланади.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0