Fidbol.net

О‘збекистон футбол ассосиасияси ФИФА ва унинг Президенти Жанни Инфантинони қо‘ллаб-қувватлашини ма’лум қилди

Таҳририят • • 1
O‘zbekiston futbol assosiasiyasi FIFA va uning Prezidenti Janni Infantinoni qo‘llab-quvvatlashini ma’lum qildi
Бугун ФИФА Президенти Жанни Инфантино О‘збекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида ФИФА Президенти О‘збекистон футбол ассосиасияси раҳбарияти билан биргаликда мамлакат футбол инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар билан танишди. Жанни Инфантино Тошкент шаҳрида ҳозирда қурилаётган янги «Янги Тошкент» о‘йингоҳига ташриф буюрди. ФИФА Президентига қурилиш ишларининг бориши, стадион инфратузилмаси ҳамда О‘збекистонда о‘тказилиши режалаштирилган ФИФА У-20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил етиш учун яратилаётган шароитлар ҳақида ма’лумот берилди. Шунингдек, ФИФА Президенти О‘збекистон миллий терма жамоаси а’золари билан учрашиб, футболчилар билан самимий ва до‘стона мулоқот қилди. Учрашув давомида О‘збекистон футболи бугуни ва келажаги, миллий терма жамоанинг халқаро майдондаги иштироки ҳамда мамлакатда футболни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Ташриф доирасида Жанни Инфантино О‘збекистон футбол ассосиасияси Президенти билан ҳам учрашди. Учрашувда мамлакат футболини ривожлантириш, футбол инфратузилмасини янада такомиллаштириш, ёшлар футболини қо‘ллаб-қувватлаш ҳамда О‘збекистон футболиинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. ФИФА Президенти, шунингдек, Тошкент шаҳридаги 90-сонли умумта’лим мактабида янги футбол майдонининг очилиш маросимида иштирок етди. Мазкур лойиҳа ёшларни спортга кенг жалб етиш ва болалар учун замонавий футбол муҳитини яратишга қаратилган. О‘збекистон футбол ассосиасияси ФИФА ва унинг Президенти Жанни Инфантинони то‘лиқ қо‘ллаб-қувватлайди ҳамда О‘збекистонда футболни янада ривожлантириш ё‘лида ФИФА билан яқин ва самарали ҳамкорликни давом еттиради. Манба: стадион.уз

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг