Fidbol.net

"Тезкор студия": Испания финалга қандай чиқди?

Таҳририят 5
"Tezkor studiya": Ispaniya finalga qanday chiqdi?
Мусобақанинг илк финалчисига айланган Испания терма жамоаси ярим финалда турнирнинг асосий даъвогарларидан бири — Франтсияни мусобақадан чиқариб юборди. Студия експертлари Толибжон Қосимов, Камолиддин Алимов ва Миркомил Мусаев, Нарзулла Сайдуллаев ушбу учрашув таҳлилини олиб боришди.Толибжон Қосимов: "Де Ла Фуентенинг ақлли тактикаси Франтсиянинг даҳшатли ҳужумини зарарсизлантирди"Ўйиндан олдин кўпчилик Франтсияни яққол фаворит сифатида кўраётган еди. Боиси, франтсузлар мусобақанинг енг кучли ва даҳшатли ҳужум чизиғига ега жамоа ҳисобланарди. Аммо майдонда ушбу юлдузли ҳужум триоси ҳеч нарса қила олмади. Бунга еса тўғри тактика танлаган Испания терма жамоаси сабабчи бўлди. Мураббий Луис де ла Фуентенинг жамоани ўйинга қандай тайёрлагани учрашув давомида яққол билинди.Франтсия устози Диде Дешам ушбу баҳсда тезкор қарши ҳужумларга умид боғлаган еди. Чунки испанлар тўп назоратини ўз қўлида ушлаб туриши сир емасди. Бироқ Испания рақибга бундай имкониятни умуман бермади. Ҳужумга ўтиш вақтида ҳам орқа чизиқдаги уч нафар ҳимоячи ўз позитсиясини ташлаб кетмади. Натижада Франтсия қарши ҳужумга қочиш учун майдонда каттароқ бўш ҳудуд топа олмади. Де Ла Фуенте ҳақиқатан ҳам ўта ақлли мураббий еканлигини исботлади.Тўғриси, ўйиндан олдин кимдан сўрасангиз ҳам бундай манзарани тасаввур қилолмасди. Сабаби, франтсузлар таркибида ушбу баҳсгача жами 23 та голли узатмани амалга оширган Усмон Дембеле, Килиан Мбаппе ва Майкл Олисе каби ижрочилар бор еди. Улар ҳар ўйинда хавфли вазиятлар яратиб келишаётганди. Бироқ Испания шу қадар мукаммал тайёргарлик кўрибдики, уларга умуман йўл бермади. Франтсия биринчи бўлимда бирорта ҳам хавфли вазият яратолмади ва уларнинг биринчи бўлимдаги кутилган голлар (хГ) кўрсаткичи 0 га тенг бўлди.Бундан ташқари, майдонда яна аввалги спорт формасига қайтган Родрини кўрдик. У жароҳатлар сабабли "Манчестер Сити" таркибида мавсумни тўлиқ ўтказа олмаган еди. Кўриниб турибдики, ярим ҳимоячи бор кучини айнан мана шу Жаҳон чемпионати учун асраб қўйган екан.Камолиддин Алимов: "Испания 2,5 йилдан бери Франтсияга ютқазмаяпти"Терма жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташласак, устунлик тўлиқ Испания томонида еканига гувоҳ бўламиз. Луис де ла Фуенте бошқарувидаги ҳозирги Испания терма жамоаси Франтсияга умуман мағлуб бўлмаяпти.Бугунги кунда ушбу мутахассис қўл остида испанларнинг мағлубиятсиз серияси нақ 2,5 йилдан бери давом етиб келмоқда. Бу жуда катта ва таҳсинга лойиқ кўрсаткичдир.Миркомил Мусаев: "Бу йилни басклар йили деб аташимиз мумкин"Футбол мана шундай кутилмаган вазиятлари билан қизиқ. Биз ўйиндан олдин ҳар қанча рақамлар, статистика ва таҳлилларга суянмайлик, яшил майдондаги жараён барибир бошқача кечиши мумкин. Тўғри, баъзида прогнозлар ва ҳисоб-китоблар ўзини оқлайди, аммо футбол барибир ўзининг мана шундай кутилмаган гўзаллиги билан барчани мафтун етади.Жорий йилни бемалол "басклар йили" деб аташимиз мумкин. Испания терма жамоаси йилнинг енг асосий мусобақасида ким аслида енг кучли еканлигини бутун дунёга намойиш етиб қўйди. Диде Дешам ҳам баҳсдан аввал рақибнинг бу кучини яхши англаб етганди.Аслида, Испания майдон марказини тўлиқ назорат қилиш евазига бутун ўйин тақдирини ҳал қилди. Улар керак пайтда тартибли ҳимояланишни, зарур вазиятда еса ҳужумларни юқори даражада ташкил қилиб, баҳс суратини ўзлари истагандек бошқара олишди.Ҳомийларимиз: CАУ, “ИнфинБанк”, “АКФА”, “Уcелл”,  “ТТ ЛЛC”, “Блаcк Cофее”, “ОфоТоур” Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг