Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Насаф"ни мағлуб етди
Таҳририят
•
•
5
Суперлига. 17-тур“Насаф” — “Пахтакор” 1:2Бош ҳакам: Аскер НажафалиевЕрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Руслан СеразитдиновЗахира ҳаками: Тўрабек СуюновНазоратчи: Бахтиёр ТагаевВАР ҳаками: Абдурашид ХудойбергановАВАР ҳаками: Андрей ТсапенкоКомиссар: Абдулбосит ВалихоновГоллар: 0:1 – 15, Алибек Давронов (автогол); 1:1 – 48, Шароф Муҳиддинов; 1:2 – 71, Ойбек Бозоров."Насаф": 1. Абдувоҳид Неъматов, 4. Акромжон Комилов (5. Ғолиб Ғайбуллаев, 46), 2. Алибек Давронов, 92. Умарбек Ешмуродов, 15. Ойбек Рустамов (18. Бекжон Раҳматов, 72), 17. Муродбек Раҳматов, 6. Сардорбек Баҳромов (70. Аббос Ғуломов, 78), 8. Зафармурод Абдураҳматов (22. Диёр Абдуназаров, 46), 14. Шароф Муҳиддинов, 7. Аденис Шала (20. Юсуф Отубанжо, 78), 10. Бобур АбдухолиқовЗахира: 16. Самандар Муродбоев, 77. Паата Гудушаури, 27. Яшнар Бердираҳмонов, 23. Дилшод Муртазоев"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 34. Шерзод Насруллаев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Заид Таҳсин, 10. Акмал Мозговой, 17. Достонбек Ҳамдамов (11. Ҳожимат Еркинов, 67), 23. Абдурауф Бўриев, 50. Фламарион Жовино (9. Иброҳим Ибрагимов, 88), 27. Сардор Собирхўжаев, 21. Башар Ресан (77. Ойбек Бозоров, 67), 90. Стефен Чинеду (5. Мортеза Поуралиганжи, 78)Захира: 12. Владимир Назаров, 20. Дилшод Абдуллаев, 33. Куванишбек Сайдалиев, 29. Айман Ҳусайн, 62. Дилшодбек ШарофиддиновОгоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (30), Достонбек Ҳамдамов (45+5), Сардор Собирхўжаев (52), Диёр Абдуназаров (54), Ғолиб Ғайбуллаев (88)🏁 Учрашув якунланди!Марказий баҳсда "Пахтакор" сафарда "Насаф" устидан 2:1 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди. Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!⏱ 90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам томонидан учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.🔄 88-дақиқа. "Пахтакор" таркибида ўзгариш: Фламарион Жовино ўрнига майдонга Иброҳим Ибрагимов тушди.🟨 88-дақиқа. Фламарион Жовинога нисбатан спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат қилгани учун "Насаф" футболчиси Ғолиб Ғайбуллаев бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.🔥 85-дақиқа. Хавфли вазият! Аббос Ғуломовнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Санжар Қувватов қайтариб қолди. Қайтган тўпга ега чиққан Диёр Абдуназаров дарҳол зарба берди, бироқ унинг уриниши ноаниқ кетди.🔥 80-дақиқа. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг хавфли қарши ҳужуми. Ҳожимат Еркинов тўпни қулай тарзда Сардор Собирхўжаевга узатди ва у дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Собирхўжаев тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлашга уринди, бироқ Абдувоҳид Неъматов маҳорат кўрсатиб, зарбани қайтаришга еришди!🔄 78-дақиқа. Ҳар икки жамоа таркибида навбатдаги ўзгаришлар:"Пахтакор"да Стефен Чинеду ўрнига Мортеза Поуралиганжи майдонга тушди."Насаф"да Сардорбек Баҳромов ўрнига Аббос Ғуломов, Аденис Шала ўрнига еса Юсуф Отубанжо майдонга туширилди.76-дақиқа. Белгиланган жарима зарбасини Ҳожиакбар Алижонов ижро етди, бироқ унинг тепган тўпи "жонли девор"дан ўтмади.75-дақиқа. Жарима майдончаси яқинида Ҳожимат Еркинов рақиб ҳимоячилари томонидан қоида бузилган ҳолда йиқитилди. Бош ҳакам "Пахтакор" фойдасига стандарт вазият белгилади.🔄 72-дақиқа. "Насаф" таркибида ўзгариш: Ойбек Рустамов ўрнига майдонга Бекжон Раҳматов тушди.⚽ 71-дақиқа. ГОЛ! "Пахтакор" яна ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда! Ҳожиакбар Алижонов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатди. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов тўпни мушти билан уриб қайтарган еди, бироқ қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ойбек Бозоров чап оёқда кучли ва аниқ зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди – 1:2!71-дақиқа. "Пахтакор"нинг чиройли комбинатсияси майдонга янги тушган Ҳожимат Еркиновнинг зарбаси билан якунланди, бироқ Алибек Давронов тўп йўлига тўғоноқ бўлиб, хавфни бартараф етди.🔄 67-дақиқа. "Пахтакор" таркибида бирданига иккита ўзгариш: Башар Ресан ўрнига Ойбек Бозоров, Достонбек Ҳамдамов ўрнига еса Ҳожимат Еркинов майдонга туширилди.🔥 65-дақиқа. Хавфли вазият! Сардорбек Баҳромов олис масофадан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпга Бобур Абдухолиқов чалқанча услубда зарба берди, аммо унинг чиройли уриниши ноаниқ чиқди.62-дақиқа. "Насаф" футболчиси Аденис Шала жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон зарба йўллади. "Пахтакор" посбони Санжар Қувватов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни егаллаб олди.🔥 59-дақиқа. Хавфли вазият! Шароф Муҳиддинов олис масофадан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бироқ тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди, "Пахтакор"ни тўсин қутқариб қолмоқда!🟨 54-дақиқа. Акмал Мозговойга нисбатан қўполлик ишлатиб, уни майдонга қулатгани учун "Насаф" футболчиси Диёр Абдуназаров бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.53-дақиқа. "Насаф"нинг хавфли ҳужуми. Шароф Муҳиддинов чап қанотдан жарима майдончаси ичига аниқ пас узатди. Тўпни қабул қилган Бобур Абдухолиқов чап оёқда зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ўхшамади ва тўп дарвозага аниқ бормади.🟨 52-дақиқа. Майдон марказида Ойбек Рустамовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.⚽ 48-дақиқа. ГОЛ! Ҳисоб тенглашди! Жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро етган Шароф Муҳиддинов тўпни узоқ пастки бурчакка аниқ жойлаб қўйди. Санжар Қувватов тўп томон ташланган бўлса-да, зарбани қайтара олмади – 1:1!47-дақиқа. Жарима майдончаси яқинида Бобур Абдухолиқов Акмал Мозговой томонидан қоида бузилган ҳолда йиқитилди. Бош ҳакам "Насаф" фойдасига қулай нуқтадан стандарт вазият белгилади.🔄 46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! "Насаф" таркибида танаффусда иккита ўзгариш амалга оширилди: Зафармурод Абдураҳматов ўрнига Диёр Абдуназаров, Акромжон Комилов ўрнига еса Ғолиб Ғайбуллаев майдонга тушди.45+6-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди! Ҳакамнинг ҳуштаги жаранглади ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Дастлабки 45 дақиқаликдан сўнг ҳисоб – 0:1, "Пахтакор" фойдасига.🟨 45+5-дақиқа. Рақибнинг жарима зарбасини амалга оширишига халақит бергани учун "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.45-дақиқа. Учрашувнинг биринчи бўлимига бош ҳакам томонидан 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.45-дақиқа. Белгиланган жарима зарбасини Зафармурод Абдураҳматов ижро етди, бироқ унинг тўғридан-тўғри дарвоза томон йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди.44-дақиқа. Жарима майдончаси яқинида Бобур Абдухолиқов Акмал Мозговой томонидан қоида бузилган ҳолда йиқитилди. Бош ҳакам "Насаф" фойдасига жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгилади.🔥 37-дақиқа. Хавфли вазият! Аденис Шала дарвозанинг пастки бурчагини нишонга олиб кучли зарба йўллади. "Пахтакор" посбони Санжар Қувватов маҳорат кўрсатиб, катта қийинчилик билан тўпни қайтариб қолди.🔥 34-дақиқа. Хавфли вазият! Аденис Шала чап қанотдан дарвоза томон айланма зарба йўллади, бироқ Санжар Қувватов катта қийинчилик билан тўпни қайтаришга еришди. Ҳужумнинг давомида "Насаф" футболчилари томонидан берилган кетма-кет зарбаларни "Пахтакор" ҳимоячилари блоклаб қолишди.32-дақиқа. "Пахтакор"нинг ҳужуми. Фламарион Жовино ўнг қанотда икки рақибини алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончаси марказига узатди. Бироқ Умарбек Ешмуродов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.🟨 30-дақиқа. Майдон марказида Сардор Собирхўжаевни қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолгани учун "Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.🔥 25-дақиқа. Хавфли вазият! "Насаф" футболчиси Сардорбек Баҳромов жарима майдончаси яқинидан кучли зарба йўллади. Бироқ тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк етди. Ҳисоб тенглашишига бир бахя қолди.20-дақиқа. "Пахтакор" бурчак тўпини амалга оширди. Достонбек Ҳамдамов томонидан узатилган тўпга Стефен Чинеду бош билан зарба берди, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.⚽ 15-дақиқа. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди, бироқ кутилмаган тарзда автогол қайд етилмоқда. Алибек Давронов Башар Ресан билан курашда тўпни тепиб юбориш мақсадида оёқ чўзди. Натижада тўп юқори траектория билан ўз дарвозасига йўналди. Дарвозабон Абдувоҳид Неъматов олдинроққа чиқиб кетгани сабабли тўпни қайтаришга улгурмади ва "Пахтакор" ҳисобда олдинга чиқиб олди.7-дақиқа. "Пахтакор"нинг ҳужуми. Чап қанотдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Достонбек Ҳамдамов тўхтата олмади ва қулай имконият бой берилди.2-дақиқа. "Насаф"нинг хавфли ҳужуми. Сардорбек Баҳромов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига кириб бориб, тўпни марказга узатди. Абдурауф Бўриевга теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди – мезбонлар фойдасига бурчак тўпи.1. Учрашувга старт берилди! Ўйинни мезбонлар – "Насаф" футболчилари майдон марказидан тўпни ўйинга киритиш орқали бошлаб беришди.Жамоалар майдонга тушиб келишди. Бугунги учрашувда "Насаф" футболчилари қизил, "Пахтакор" жамоаси еса тўқ кўк рангли либосларда тўп суради.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0