Рўзиқул Бердиев: "Кўплаб футболчилар биз учун шогирд, лекин улар устоз сифатида тан оладими билмайман"
Таҳририят
•
•
7
- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Бугун озроқ омадимиз келмади. Мағлубиятга муносиб емасдик. Ўйинни ҳаяжон билан бошладик, хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай иккинчи бўлимда ўзимизга келиб олдик. Ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. "Пахтакор"нинг захирадан тушган футболчилари баҳс тақдирини ҳал қилди.- Биринчи голда Алибек Давронов хатога йўл қўйдими ёки дарвозабон олдинга чиқиб кетдими?- Менимча, Алибекнинг хатоси кўпроқ, чунки ҳар қандай ҳолатда у тўпга биринчи келди ва бошқача қарор қабул қилса бўларди. Бу ерда футболчи техник хатога йўл қўйди. Умуман олганда Алибек баҳсни яхши ўтказди. Бугун майдонга тушган ҳамма ўйинчиларимиз борларини бериб ҳаракат қилишди. Стадионга келган мухлислар ҳам яхши қўллаб туришди. Афсус, ижобий натижа кўрсата олмадик. "Пахтакор"га иккита яхши таркиби борлиги ёрдам берди.- Акром Комиловнинг ўйинидан қониқмагандек кўриндингиз?- Қониқмаганим учун захирага олдим. Ўйинга тезлик қўшишимиз керак еди. Иккинчи таймни яхши бошладик, бир нечта ҳужумлар уюштирдик, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Омадимиз келганида ҳисоб бошқача бўларди.- Шаланинг ўйини жуда яхши, лекин уни доим захирага оляпсиз.- Чунки толиқиб қоляпти, шу боис захирага оляпмиз. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.- Навбатдаги учрашув "Навбаҳор"га қарши сафарда кечади. Бугун "Насаф" кўп куч йўқотди. Кейинги муҳим учрашув олдидан бу сизни хавотирга солмайдими?- Албатта, биз шуни инобатга олган ҳозирлик кўришимиз керак. Ўзимиз хоҳлаган таркибни йиға олмадик, бунга имкониятимиз ҳам бўлмади. Бор йигитлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.- Грузиялик футболчи бугун кўринмади.- У охирги бир ой футбол ўйнамади, жисмоний ҳолати яхши емасди. Ҳозир мослашув жараёнини кечиряпти.- Жарима зарбалари Зафармуродга топшириляпти, лекин у ишончни оқлай олмаяпти. Балки Сардор Баҳромовга бериш керакдир? Умуман жарима зарбаси ким тепишига қанчалик аралашасиз?- Жамоамизда стандарт вазиятларни яхши амалга оширадиган бир нечта йигитлар бор. Зафармуроднинг ўйинида пасайиш бор, балки бу кўп ўйинларда майдонга тушаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу футболчимиз бундан-да яхши ҳаракат қила олади, жарима зарбаларини ҳам яхши амалга оширишига ишончимиз комил. Лекин бугунги зарбаси жуда ноаниқ бўлди.- Кучли таркибни йиға олмадик деб айтиб ўтдингиз. Кимларни олиб келишни хоҳлаган едингиз? Рўйхатни айта оласизми?- Асосан легионерлар, бўлиб ҳам кучли легионерлар. Лекин имкониятимиз чеклангани боис жамоага чақира олмадик. Олдингизда учта вариант бўлади: яхши, ўрта ва охирги. Биз охирги вариант билан чекландик.- Ўзингиз футбол ўйнаган даврни есласак. Ўша пайтлари футболчилар "Насаф"дан "Пахтакор"га ўтса буни мухлислар ҳазм қила олмасди дейишади. Ўша пайт билан таққослаганда ҳозир вазият қандай?- Футболчилар бошқа жамоага ўтиб кетса мухлислар учун садоқати йўқдек кўринса-да, профессионал футболчининг фаолияти шунақа бўлади. Албатта, биз ҳам ўзимизнинг йигитлар шу ерда қолиб ўйнашларини хоҳлаймиз. Лекин қарор футболчида қолган, биз ҳеч нарса дея олмаймиз.- Мана ўзингиз муқим "Насаф"да ўйнагансиз, ҳеч қаерга кетмагансиз. Нима учун шогирдларга шуни тушунтирмаяпсиз?- Енди шогирдлар жуда кўп, ҳар бир жамоага қарши ўйнаганимизда рақиб сафида икки-уч нафар шогирдларни кўрамиз. Нимаям дердик, бу футбол, ҳар кимнинг ўз қараши бор. Содиқ йигитлар ҳам бор. Кимдир кетади, кимдир қолади. Футболчи футбол орқасидан ҳаётини тўғрилашга ҳаракат қилади, бу вазиятни жуда яхши тушунамиз. Санайдиган бўлсак, 50 нафардан зиёд футболчи биздан кетди. Енди кўплаб футболчилар биз учун шогирд, лекин улар устоз сифатида тан оладими билмайман.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0