Fidbol.net

Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон 34 йил давомида Жаҳон чемпионатига чиқмаган"

Таҳририят 16
Shavkat Mirziyoev: "O'zbekiston 34 yil davomida Jahon chempionatiga chiqmagan"
Давлат раҳбари академия тарбияланувчилари билан суҳбатда футболни ривожлантириш учун адолатли саралаш, замонавий шароитлар ва билимга асосланган тайёргарлик зарурлигини таъкидлади.“Ўзбекистон 34 йил давомида Жаҳон чемпионатига чиқмаган, чунки орзуга асос бўлмаган. Авваламбор, мен биринчи келганимдан адолат ўрнатамиз, дедим. Адолат дегани, Абдуқодир Ҳусановга ўхшаган болалар кўп ўзи дунёда. Лекин уларни билиб-билмасдан чеккага суриб қўйиш, таниш-билишчилик ва ҳоказо бизга манфаат бермади”, – деди Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Менимча” дастурида.Президентнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ўзбекистонлик ёш футболчиларни хорижда диққат билан кузатиб боришмоқда.“Дунё Ўзбекистон футболчи ёшларига қараб турибди, лупада қараб турибди. Ҳар бирларингнинг ҳаракатларингни манаман деган катта-катта компаниялар, давлатлар, жумладан, Араб Амирликларининг клублари ҳар куни қарайди.Шунинг учун бугун ҳам сизларни, мана шундай шароитларни кўриб, шуни тушунаманки, барибир шароит ва имконият бўлмаса, фақат футбол емас, бошқа бирорта спорт турида ривожланиб бўлмасди”, – дея таъкидлади давлат раҳбари.Давлат раҳбари, шунингдек, Ўзбекистонда футболни кўпчилик севишини, бироқ бу спорт турига фақат муҳаббатнинг ўзи етарли емаслигини қайд етди.“Ёшлигимизда оёғимиздан тирноғимиз чиқиб, қон чиқиб, чироқларсиз, шароитларсиз ўйнардик. У бошқа замон еди. Лекин шу замонларни кўрган одам сифатида сизларга ҳамма шароит яратиб беряпман. Сизлар еса замонга муносиб бўлиб, ҳаракат қилиб, илм асосида тарбияланишингиз керак. Ана шунда чора-тадбирлар зўр бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев.“Нефтчи” болалар футбол академияси 4,5 гектардан ортиқ майдонни егаллаган бўлиб, 150 нафар тарбияланувчини ўқитишга мўлжалланган. Унинг ҳудудида олтита футбол майдони, шунингдек, замонавий тиббий ва реабилитатсия ускуналари билан жиҳозланган физиотерапия бўлими фаолият кўрсатмоқда.Бу ерда 1,1 млн доллар миқдоридаги инвеститсия ҳисобига сунъий қопламали ва ҳаво гумбазли ёпиқ футбол манежи қурилган.Ўйинчиларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш учун академияга УЕФА инструктори ва бошқа хорижий мутахассислар жалб етилган.

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг