Fidbol.net

Сергей Лушчан: "Рақибларни ғалаба билан табриклашдан чарчадим"

Таҳририят 3
Sergey Lushchan: "Raqiblarni gʻalaba bilan tabriklashdan charchadim"
Сергей Лушчан: “Машғулотларда бирор нарсани устида ишлайсан. Футболчилар еса майдонга тушиб, ҳеч нарса айтилмагандек, тушинтирилмагандек ҳаракат қилишади. Бу уларнинг интеллект даражаси бўлса керак. Рақибларни ғалаба билан табриклашдан чарчадим. Бунинг ижобий жиҳатлари ҳам бор. Таркибни 80% ўзгартирсак керак. Бугун жудаям ёш футболчилар майдонга тушди ва улар муносиб ўйин кўрсатишди. Тажрибали ўйинчиларда мотиватсия умуман қолмаганга ўхшайди. Уларни тушунаман. Ҳамма шундай вазиятда еканлигини тушунтира олмаяпман”.- Вазият жуда оғир. Суперлигада жон сақлаб қолиш имкониятлари…- Имконият ҳар доим бор. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Нима қилсак ҳам ўхшамаяпти. Ё бу футболчиларнинг максимуми, ёки пул нималигини есдан чиқариб, фақат базада овқатланишяпти. Балки иккаласидир. Агар Суперлигада қола олмасак, таркибни янгилаймиз. Ҳозир шу билан машғулмиз. Кейинги баҳсда умуман танимаган икки футболчини майдонда кўрасиз. Кўнглимиз тўлаётган позитсиялар ҳам бор. Охиригача ишлаймиз, курашамиз. Имконият бўлганида, йиғинлар, мавсумолди тайёргарликлар бўлганида футболчи танлашимиз мумкин еди. Ҳозир борига қаноат қилишга мажбурмиз. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг