Ислом Аҳмедов: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимиз устида ишлашимиз керак"
Таҳририят
•
•
6
Ислом Аҳмедов: “Икки мағлубиятдан сўнг ютмасак бўлмас еди. Баҳс осон кечмаслигини билар едик. “Машъал” иккинчи даврада тажрибали мутахассис билан яхши ўйнаётган еди. Йигитлар бошида бироз бўшашишди, аммо ғалабага ериша олдик. Уларга раҳмат айтаман”.- Жамоангиз ўйинидан қониқдингизми?- Футболчиларнинг потентсиалини ҳисобга олиб гапирадиган бўлсам, йўқ, қониқмадим. Натижадан мамнунман, аммо ўйинимиз устида ишлашимиз керак.- Рақиб турнир жадвалида охирги ўринда еканлиги таъсир қилди деб ўйлайсизми?- Ҳа, бу нарса озгина бўлсада таъсир қилиши мумкин. Лекин ҳозир “Машъал” яхши ўйин кўрсатмоқда.- Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар вазиятдан келиб чиқиб амалга оширилдими ёки бу баҳсдан аввалги режамиди?- Драган Черан 3-4 та ўйиндан бери иккинчи бўлимда майдонга тушяпти. У ўз тажрибаси билан шошмасдан ҳужум ташкил етишга ёрдам беради. Биринчи бўлимда майдонда шундай футболчимиз йўқ еди. Шошқалоқлик бўлди. Драган майдонга тушганидан сўнг ўз маҳорати билан керакли пасларни берди.- Нега бугун “Андижон” мухлислари (ултрас) кўриниш беришмади?- Уларга ўрганиб қолган едик. Охирги баҳсларда ғалаба қозона олмаганимиздан хафа бўлишгандир. Зафарларимиз билан уларни қайтаришга умид қиламиз.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0