Fidbol.net

Сардор Раҳмонов: "Балки кимдир "Бунёдкор"га ёрдам берар, муаммоларни ешитар"

Таҳририят 5
Sardor Rahmonov: "Balki kimdir "Bunyodkor"ga yordam berar, muammolarni eshitar"
"Мағлубиятга ҳеч қандай баҳона йўқ. Бизга нима етишмаётганидан ҳамманинг хабари бор. Клубда аҳвол оғирлигини ҳамма яхши билади. Шу боис ортиқча гапириб ўтиришга ҳожат йўқ. Умуман олганда, яхши ўйин бўлди, фақат бизга омад етишмади. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман", – дейди Сардор Раҳмонов.— "Пахтакор"нинг заиф томони шунда едики, гол уриб олгач, суръатни (темпни) туширарди. "Бунёдкор" иккинчи бўлимда бундан фойдаланиб кетиши мумкин едими? — Рақибни ўрганиб чиққан едик. "Пахтакор" ўз имкониятидан фойдаланиб кетди. Аксинча, биз гол урганимизда дуранг ўйнашимиз, балки ютиб кетишимиз ҳам мумкин еди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради.— Ўйин якунлангач, ҳакамлар билан тортишгандек бўлдингиз... — Тўртинчи ҳакам ва ёрдамчи мураббийимиз ўртасида тушунмовчилик бўлди. Мен бориб, ажратиб олиб кетдим. Бор гап шу.— Мағлубиятлар давом етаверса, мусобақа жадвалида янада пастга тушиб кетиш хавфи юқори... — Шундоқ ҳам вазият жиддий. Клуб ичидаги аҳволни ўзимиз яхши биламиз. Охиригача курашамиз. Пул беришмаяпти деб қўл қовуштириб ўтирмасдан ҳаракат қиламиз, балки кимдир ёрдам берар, муаммоларимизни ешитар.— 8 ойдан бери маош берилмагани айтилмоқда. Мавсум якунлангач, жамоадан кетиш ниятингиз борми?— Ҳали бу ҳақида ўйлаганим йўқ. Мавсум охиригача шартномам бор, профессионалмиз ва ишимизни охиригача етказиб қўямиз. Шундан кейин бир қарорга келиш мумкин. Кетганлар кетди, қолганлар еса охиригача курашади. "Маош беришмаяпти" деб майдонга тушмай қўймаймизку, ҳаммаси жамоа учун. Ертага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки вазият яхшиланиб кетар. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг